Расулев Абдулазиз Каримовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Расулев Абдулазиз Каримовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Yu40.

Илмий маслаҳатчи: Абдурасулова Қумриниса Раимкуловна, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.

Расмий оппонентлар: Зуфаров Рустам Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Мирзаев Азиз Алишерович, юридик фанлар доктори, доцент; Махкамов Отабек Мухтарович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шахсий ҳаёт дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган;

шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиниши ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашда шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 1411-моддасида жавобгарлик белгилаш зарурати исботланган;

жиноят қонунининг одиллик ва инсонпарварлик принципларини таъминлаш мақсадида ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни содир этганларга нисбатан озодликни чеклаш тарзидаги жазони қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;

айрим турдаги жиноятлар (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш (ЖК 1881-моддаси), жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш (ЖК 2441-моддаси))нинг телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали содир этилишининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги исботланган;

телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган;

ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган интернет сайтларида салбий ахборотни тарқатганлик учун блогернинг жавобгарлигини қонунига киритиш кераклиги исботланган;

электрон тижоратни амалга оширишда иштирокчиларнинг шахсий маълумотларидан шартномада белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг ошкор этилиши таъқиқланиши лозимлиги асосланган;

ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган, жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этувчи ахборотнинг болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланиши ва бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланиши таклиф этилган;

ахборот соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан «ишончли мулоқот» услубининг қўлланиши мақсадга мувофиқлиги, уларнинг психологик ҳолатидан келиб чиқиб, суриштирув, тергов ва профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган;

ахборот технологиялари воситасида шахснинг ҳаёти, соғлиғи ва аҳлоқига салбий таъсир кўрсатилиши сабабли мазкур ҳаракатлар ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тан олиниши лозимлиги таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ–411-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтК 461-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2016 йил 28 сентябрдаги 06/1-05/1148-вх-сон маълумотномаси). Мазкур ўзгартириш шахсий ҳаёт дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишга хизмат қилган;

шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ–411-сонли Қонуни билан киритилган Ўзбекистон Республикаси ЖК 1411-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2016 йил 28 сентябрдаги 06/1-05/1148-вх-сон маълумотномаси). Шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилинишини ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаган;

ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга озодликни чеклаш жазосини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ–389-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 2781–2786-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун муқобил жазо тайинланишига хизмат қилади;

айрим турдаги жиноятларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет орқали содир этилишининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–405-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 1881-моддаси, 2441-моддаси учинчи қисми «г» бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклифга мувофиқ ахборот технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган;

телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ–436-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 103- ва 1031-моддаларида жавобгарлик белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф инсон ҳаётига таҳдид солувчи турли ахборот ҳуружлари учун жиноий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган;

ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган айрим турдаги салбий ахборотни Интернетда тарқатганлик учун блогернинг жавобгарлиги тўғрисидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-II-сонли Қонунининг 3- ва 121-моддаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган турли жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади;

электрон тижоратни амалга оширишда иштирокчиларнинг шахсий маълумотларидан шартномада белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмаслиги, мазкур маълумотларнинг ошкор этилмаслиги лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ–385-сонли Қонунининг 18-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф электрон тижорат иштирокчилари томонидан шахсий маълумотлардан ғайриқонуний фойдаланишнинг тақиқланишига асос бўлган;

ғайриқонуний ҳулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган, жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этувчи ахборотни болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланиши ва бу ҳаракатлар жавобгарликка олиб келиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрдаги «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–444-сонли Қонунининг 16-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф болалар орасида уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот тарқатилишининг ғайриқонуний ҳаракат сифатида баҳоланишига хизмат қилган;

ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жиноий жавобгарликни такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини ривожлантириш концепцияси доирасида таҳлилий маълумотларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминланишига хизмат қилган;  

ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан «ишончли мулоқот» услубининг қўлланиши мақсадга мувофиқлиги, мазкур шахсларнинг психологик ҳолатини инобатга олиб, суриштирув, тергов ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 2 июлдаги 33/1985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг сабабларини ўрганишда ташқи таъсирларни, ходимларнинг компетентлик ва амалий кўникмалари даражасини, ҳуқуқбузарлик мотивларини аниқлаш, шунингдек, ижтимоий тармоқлар мониторинги олиб борилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 2 июлдаги 33/1985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг сабабларини аниқлаш ҳамда уларни  барвақт олдини олишга хизмат қилган;  

ахборот хавфсизлиги давлатнинг миллий манфаатлари билан бевосита боғлиқлиги сабабли жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти эканлиги Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот хавфсизлиги жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида ҳимоя қилинишига хизмат қилган;

ахборотни муҳофаза қилишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ахборотни муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаб берган;

аҳборот хавфсизлигига таҳдид солувчи хавфларнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказиши Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот таҳдидларининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигини ва ахборот соҳасида жиноят содир этилишининг омили сифатида баҳолаш имконини берган;

шахснинг онгига ахборот технологиялари воситасида таъсир кўрсатиш унинг ҳаёти, соғлиғи ва аҳлоқига салбий таъсир кўрсатиши сабабли шахсни ғайриқонуний ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ушбу ҳаракатларнинг ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тан олинишига хизмат қилган.


Qaytish