Азизов Ниғмонжон Пардаевичнинг фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Азизов Ниғмонжон Пардаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон сиёсий партиялари дастурларида давлат ва ҳуқуқ масалалари», 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Yu1.

Илмий маслаҳатчи: Тошқулов Жўравой Ўринбоевич, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Мухиддинова Феруза Абдужаббаровна, юридик фанлар доктори, профессор; Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, доцент; Турғунов Илҳом Турғунович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср бошларида Туркистондаги сиёсий партиялар дастурларида ифодаланган давлат ва ҳуқуқ масалаларини ҳуқуқшунослик нуқтаи назаридан комплекс қиёсий-ҳуқуқий таҳлили асосида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон ўлкасида фаолият кўрсатган партияларнинг тарихий, сиёсий, ҳуқуқий тажрибаси мустақил Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга, жамиятда кўппартиявийлик тизимини шакллантиришга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга хизмат қилиши асосланган;

социал-демократлар (большевиклар) партияси томонидан Туркистон ўлкасида кўппартиявийлик тизимига барҳам берилиб, зўравонлик билан алоҳида гуруҳ, синф ва табақалар манфаатларига хизмат қилувчи яккапартия ҳокимиятининг ўрнатилганлиги, ижтимоий ҳаётнинг издан чиқишига, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қўпол равишда бузилишига олиб келганлиги сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан исботланиб, миллий қонунчиликда жамиятни муросасиз синф ва табақаларга бўлинишини тарғиб қилувчи партияларнинг вужудга келиши ва фаолият кўрсатишини тақиқловчи нормалар киритиш лозимлиги асосланган;

ҳокимият учун кураш ва уни қўлга киритиш Туркистон ўлкаси сиёсий партиялари фаолиятининг асосий мазмунини ташкил этиши исботланиб, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимиятини амалга оширишда иштироки, сайловчиларнинг талаб ва таклифларининг сайловолди дастурларида ифодаланиши, дастурий ғояларининг ҳаётга татбиқ этилиши халқ ҳокимиятчилиги принципларининг тўлиқ рўёбга чиқишига сабаб бўлиши асосланган;

Туркистон ўлкасида ХХ асрнинг биринчи чорагида фаолият олиб борган партияларнинг вужудга келиши ва тадрижий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган, ўлкада кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши, партияларнинг мақсади, унга эришиш стратегияси ва тактикаси, ижтимоий базаси (электорати) нуқтаи назаридан таснифланган, умумроссия ва маҳаллий партияларнинг дастурий ғояларига туб жой аҳоли вакиллари муносабати қиёсий таҳлил қилинган ва баҳо берилган;

ХХ асрнинг биринчи чорагида сиёсий партияларнинг ташкил этилиши ва фаолиятида Туркистон ўлкаси кенг халқ оммасининг фаол иштироки сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан кўрсатилиб, жамиятда сиёсий партияларнинг электоратини, соғлом сиёсий рақобат муҳитини шакллантириш, аҳоли кенг қатламлари сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш кўппартиявийлик тизимининг қарор топиши учун зарур омил бўлиши исботланган;

Туркистон ўлкасида фаолият кўрсатган маҳаллий сиёсий партиялар дастурларида халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, давлат мустақиллиги ва уни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий чоралари тўғрисидаги ғоялар мужассам ифодаланиб, ҳаётга татбиқ этишга интилгани, Туркистон Мухторияти – мустақил давлат сифатида сиёсий партиялар фаолиятининг амалий натижаси эканлиги, сиёсий партиялар етакчилари шу йўлда шаҳид бўлгани асосланган;

ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон ўлкасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши, тараққиёти, таснифи, фаолият кўрсатиши, дастурларида давлат ва ҳуқуқ масалаларининг ифодаланиши ҳамда давлат мустақиллигини таъминлаши, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун кураши, сиёсий партиялар фаолиятини ўрганишнинг методологияси сифатида намоён бўлиши илмий асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Туркистон сиёсий партиялари дастурларида давлат ва ҳуқуқ масалаларининг ифодаланиши бўйича олинган натижалар асосида:

сиёсий партияларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш билан боғлиқ таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 15 февралдаги 06/1-05/329 вр-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш жамиятда сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш билан боғлиқ таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонуни асосида «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 15 февралдаги 06/1-05/329 вр-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш механизмини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

сиёсий партияларнинг сайловларда иштироки, сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари, талаб ва истакларининг сайловолди дастурларида мужассамланиши билан боғлиқ таклифлар сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларида ифодаланган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2017 йил мартдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларини шакллантиришга хизмат қилган;

сиёсий партиялар томонидан ўз электоратини шакллантириш, жамиятда кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш билан боғлиқ таклифлар партиялар фаолиятида, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда инобатга олинган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2016 йил 12 декабрдаги 01-01/656-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш жамиятда соғлом сиёсий муҳитни шакллантириш, аҳоли кенг қатламини сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш йўналишларини белгилашда хизмат қилган.

Туркистон сиёсий партияларнинг шаклланиши, сиёсий партиялар асосчиларининг жамият, давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши ва тараққиёти тўғрисидаги ғояларининг таҳлили, маҳаллий сиёсий партиялар дастурларида халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, мустақиллик ва уни таъминлаш чоралари тўғрисидаги ғояларининг ёритилганлиги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг «Миллий уйғониш ҳаракати, унинг намоён бўлиши ва амалий йўналишлари» ҳамда «Туркистон Мухторият ҳукуматининг тугатилиши ва совет даври қатағон сиёсатининг бошланиши (1917-1924 йиллар)» номли бўлимларини бойитиш, шунингдек, вилоятлардаги олий таълим муассасалари тузилмаларида ташкил этилаётган Қатағон қурбонлари хотираси музейлари экспозициясининг «Туркистон Мухториятининг тугатилиши ва вилоятда большевиклар ҳокимиятининг ўрнатилиши (1917–1929)» мавзуидаги 3-бўлимини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейининг 2018 йил 19 февралдаги 39-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ХХ аср бошларида содир бўлган ижтимоий-сиёсий жараёнлар хусусида янгича тарихий тафаккурни шакллантиришга, давлат-ҳуқуқий масалаларни тарихий манбалари асосида очиб беришга хизмат қилган;

сиёсий партияларнинг вужудга келиши, тараққиёти, таснифи, фаолият кўрсатиши, дастурларида давлат ва ҳуқуқ масалаларининг ифодаланиши ҳамда мамлакат мустақиллигини таъминлаш, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун кураш тўғрисидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан вазирлик олий таълим муассасалари учун тавсия қилинган ўзбек ва рус тилидаги «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» (2014) (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2014 йил 10 февралдаги  2/618-сон маълумотномаси), «Давлат ва ҳуқуқ тарихи» (2016) (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2016 йил 8 октябрдаги 2/4202-сон маълумотномаси) дарсликларининг тегишли бобларида ўз аксини топган. Илмий натижалардан фойдаланиш сиёсий партиялар тарихини ўрганишнинг методологик асосларини ривожлантиришга хизмат қилган.


Qaytish