Нармухамедова Назира Азизовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Нармухамедова Назира Азизовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини замонавий шаклда ташкиллаштириш жараёнида артериал гипертониянинг профилактикаси», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib16.

Илмий маслаҳатчи: Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Нугманова Дамиля Сакеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Мамутов Рифат Шукриевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Саидмурат Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тверь давлат тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида артериал гипертониянинг бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактикасини татбиқ этишнинг тиббий-ташкилий ва илмий асосланган тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш муассасаларида артериал гипертония билан хасталанган беморларда асоратларини камайтириш, скрининг тизимида касалликни эрта босқичида сифатли даволаш тизимини шакиллантириш зарурлиги исботланган;

 касаллик  хавф омилларининг  нисбий хавфи аниқланиб,  ушбу хавф омиллари таъсири натижасида артериал гипертониянинг келиб чиқиши исботланган;

касалликни барвақт аниқлаш бўйича унифицирланган дастурни амалиётга татбиқ қилиниши зарурлиги  исботланган;

бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш муассасаларида  соғлом аҳоли орасида  юрак-қон томир тизими касалликлари хавфи миқдор жиҳатдан баҳоланган;

артериал гипертония билан хасталанган беморларни ўз вақтида ташхислаш ва сифатли даволаш тизими оптималлаштирилган ҳамда соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларида, бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика қилишнинг тиббий-ташкилий технологияларини такомиллаштириш механизми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Соғликни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида артериал гипертониянинг профилактикасини амалиётга жорий қилиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини шароитларида беморларни олиб бориш тактикаси» номли ахборот хатлари ўзбек ва рус тилларида умумий амалиёт врачлари учун ишлаб чиқилган ва расмийлаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 22 февралдаги 83/27-сон маълумотномаси). Натижада артериал гипертония билан хасталанган беморларда асоратларни камайтириш ва касалликни эрта босқичида сифатли даволашга эришилган;

«Внедрение профилактики артериальной гипертонии в первичное звено здравоохранения» услубий тавсияномаси умумий амалиёт шифокорлари учун ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 18 декабрдаги 8Нд/33-сон маълумотномаси). Натижада соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларида бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика тадбирларини ташкил этиш имконини берган.

бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент шаҳридаги Олмазор, Сирғали ва Чилонзор туманларининг оилавий поликлиникаларида, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сурхандарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг айрим қишлоқ врачлик пунктлари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 9 апрелдаги 8-и/05-сон маълумотномаси). Натижада юрак-қон томир касалликлари асоратлари мавжуд беморлар сонини камайтирди, “Тез тиббий ёрдам”га мурожаат қилиш ва стационарда даволаниш муддати ва харажатларини камайтирди. Бир йилда битта поликлиникада артериал гипертонияли беморларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида даволашда 17,5 млн. сўм маблағни тежалди, бу иқтисодий самара кўрсаткичини Республика бўйича поликлиникалар сонига (180) кўпайтирилса, жуда кўп маблағ тежалишига эришиш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган.


Qaytish