Махмудова Зиёда Тахировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимоясиҳақида эълон


Махмудова Зиёда Тахировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимоясиҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпилепсияни комплекс даволашда нейропротекциянинг аҳамияти», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib601.

Илмий раҳбар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эпилепсияли беморларда нейропротектор ва антиоксидант дори воситалар ёрдамида комплекс даво чораларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

антиоксидант химоянинг юқори даражада бузулиши барбитурат  қабул қилган, анамнезида беш йилдан ортиқ касал бўлган, симптоматик эпилепсия ва тутқаноқ хуружлари генераллашган беморларда  кузатилиши исботланган;

эпилепсияли беморларда электроэнцефалограммадаги пароксизмал активлик индекси баланд бўлган ҳолатларда қондаги ЛПО маҳсулотлари юқори даражада, ҳамда альфа индекси  устунлик қилганда АОХ маҳсулоти миқдори мос равшда кўтарилиши аниқланган;

эпилепсияли беморларда когнитив функциянинг етишмовчилигига олиб келувчи омиллардан бўлган тутқаноққа қарши дори воситаси, тутқаноқ тури билан бир қаторда, ЛПО/АОХ маҳсулотларининг юқори даражада таъсири исботланган;

тажрибада  шакллантирилган ўткир гипоксия фонида бош миянинг ишемияга сезгир соҳаларида деструкцияга учраган синапслар сони ошиши ва нерв ҳужайраларида ЛПО маҳсулот миқдори кўтарилиш ҳолатининг синапслар мембранасини ва антиоксидант системани тиклаш ёрдамида бартараф этиш асосида нейропротектор терапия такомиллаштирилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Когнитив бузилишига олиб келадиган таъсир омиллари, нейропептид ва антиоксидант дори воситалар ёрдамида ушбу ҳолатни тузатиш натижалари асосида:

«Эпилепсияни комплекс даволашда Сукцинасол дори воситасини қўллаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 8н-д/1-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма эпилепсия ташхиси қўйилган беморларда антиоксидант ҳимоянинг бузилиши когнитив етишмовчилик сабабларидан бири бўлишини асослаб берган ҳамда когнитив фаолиятни тиклаш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишга асос бўлган;

Когнитив бузилишларга олиб келадиган сабаблар яъни тутқаноққа қарши дори воситалар, эпилепсия шакли, хуружлар, оксидатив стресс ва когнитив танқисликни нейропротектор ва антиоксидант воситалар билан бартараф этиш бўйича диссертация ишидан олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ва 54-сон оилавий поликлиника фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси). Тадқиқот иши натижаларини жорий қилиш эрта ташхислаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлган, бу эпилепсияли беморларда когнитив бузилишнинг олдини олиш, даволаш ва бартараф этиш самарадорлигини оширган.


Qaytish