Қўчқарова Феруза Махамматқосимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Қўчқарова Феруза Махамматқосимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги авлод дарсликларида тақдим этиладиган ўқув материалларини концентризм принципи асосида структуралаштиришнинг дидактик параметрлари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2. PhD/Ped134.

Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна,педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хадича Сабировна, педагогика фанлари доктори;  Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги авлоддарсликларида тақдим этиладиган ўқув материалларини концентризм принципи асосида структуралаштиришнинг дидактик параметрларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

янги авлод дарсликларида ўқув материалларининг мантиқий структурасини шакллантириш ўқув материалларини тизимлаштирилганлик даражаси (структурал-мазмуний жиҳат), маълум белгиланган вақт оралиғида ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган ўқув ахборотлари ҳажми (вақт ва макон бирлиги), ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш (ташкилий-методик) мезонлари бўйича такомиллаштирилган;

янги авлод дарсликларини яратишда ўқув материалларини концентризм принципи асосида структуралаш ва блокларга ажратиш ўқувчида ахборотларни қайта ишлаш онгости механизмларини фаоллаштириш ҳамда далилларга асосланган мантиқий фикрлашни ривожлантириш компонентлари бўйича такомиллаштирилган;

янги авлод дарсликларида тақдим этиладиган ўқув материалларини структуралаштиришга қўйиладиган эргономик талаблар (асосий матн ҳажми, гапнинг қурилиши, сўзнинг узунлиги, ўқувчиларнинг матнни идрок этишининг қулайлиги) ўқув материалларини структуралаштиришнинг мавзули, даражали, аралаш моделлари ва Флеш индекси (дарслик матнининг ўқишга қулайлиги) бўйича такомиллаштирилган;

янги авлод дарсликларини яратишда концентризм принципи асосида ўқув материалларини танлашнинг индуктив (хусусийдан умумийга) ва дедуктив (умумийдан хусусийга) талаблари Digital Textbook (рақамли дарсликлар) билан қиёслаш асосида аниқлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Янги авлод дарсликларини яратишда концентризм принципи асосида ўқув материалларини структуралаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:

бошланғич синф дарсликларида ўқув материалларини тизимлаштиришга доир таклифлардан “Умумий ўрта таълимнинг умумтаълим фанлари бўйича компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” концепцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва бошланғич таълимнинг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 7 сентябрдаги  01-02/1-3-368-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич таълимда компетенциявий ёндашувга асосланган ҳолда такомиллаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқишда концентризм тамойилига асосланиш имконияти яратилган;

бошланғич синф учун дарсликлар яратишда ўқув материалларининг таркибий қисмлари, асосий параметрлари, концентр таркибидаги блокларнинг ўзаро алоқадорлиги, концентрларни тизимлаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш бўйича умумий талаблар”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 7 сентябрдаги 01-02/1-3-368-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим фанларидан дарсликларни яратиш принциплари ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар мажмуи ишлаб чиқилган;

концентризм принципи асосида тақдим этиладиган ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш технологиясини такомиллаштиришга доир таклифлардан А1-ҚХ-1-95207 рақамли “Замонавий дарсликларда концентризм тамойили асосида тақдим этиладиган ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш” мавзусидаги амалий лойиҳа иш режасининг “Ўқиш” ва “Она тили” дарсликларида тақдим этиладиган ўқув материалларини блоклар бўйича тақсимотини аниқлаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 7 сентябрдаги 01-02/1-3-368-сон маълумотномаси). Натижада ўқув материалларини блокларга ажратиш ва тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари такомиллаштирилган.


Qaytish