Юлдашев Эльдар Садыковичнинг фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Юлдашев Эльдар Садыковичнинг

фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узбекистон креатив саноати контекстида овоз технологиялари», 17.00.03–Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.РhD/San6.

Илмий раҳбар: Джура Тешабаев, санъатшунослик фанлари доктори, пофессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.27.06.2017.San.51.01.

Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Дилфуза Нарзуллаевна, санъатшунослик фанлари доктори; Туляходжаева Мухаббат Турабовна, санъатшунослик фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат консерваторияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиийлик ва эстетика контекстида овоз технологияларини аниқлаш ва креатив саноатни ижодий соҳа сифатидаги мазмун-моҳиятини белгилашдан иборат..

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

миллий креатив саноатнинг уч сектори (кино, телевидение ва маданий-томоша тадбирларининг) овоз технологиялар орқали ўзаро боғлиқликда ривожланиши асосланган;

жаҳоннинг ижобий тажрибалари асосида республика креатив саноатининг келгусидаги ривожи бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

 Ўзбекистонда кинотеатрлар ва кино-концерт мажмуаларини лойиҳалаш ва қурилишидаги меъморчиликда овоз манбаларини, аудио-жиҳозларни жойлаштиришнинг тизими ишлаб чиқилган ва акустика мувозанати мезонлари белгиланган;

 миллий концертларни намойиш этишда овознинг ўзига хослиги ва махсус жиҳатлари ҳамда уларнинг халқаро меъёрлар ва мезонлардан фарқловчи томонлари аниқланган, уларнинг мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалиётда қарор топган динамик, частота мезонлари ва диапазонлари аниқланган.

IV.Тадиқот натижаларнинг жорий қилиниши.

Креатив саноат нуқтаи назаридан овоз технологияларини тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

тадқиқотдаги тавсиялар «Тошкент» МТРК телерадиоканали ДУКнинг «Тошкент» давлат радиоканали  эшиттиришларининг барча тўрт креатив йўналишларида: ахборот, маънавий-маърифий  ва маданий-таълим, шунингдек мусиқий-томоша йўналишларида ва айнан: «Тошкент вақти» мусиқий-кўнгилочар дастури, «Пойтахт» ахборот-таҳлилий мусиқий дастури, шунингдек «Долзарб  микрофон» ва «Студиядаги меҳмон» эшиттиришларида  акс этган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси «Тошкент»   радиоканалининг  2016 йил  7 июндаги 20-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида радиостанциянинг ижобий қиёфаси яратилган, потенциал радиотингловчилар бозори кенгайган ва реклама берувчилар сармояларининг инвестицион рейтинги кўтарилган;

тадқиқ қилинаётган овоз технологиялари ҳамда мамлакатимиз шоу-бизнесидаги саноат амалиётида уларнинг ижро этилиши Ўзбекистон эстрада санъатининг кескин ривожланишида акс этган. («Tarona Media» МЧЖнинг 2017 йил 13 апрелдаги 20-сон маълумотномаси).  Натижада шоу-бизнес тизимидаги ўзаро муносабатлар ва ўзаро таъсирлар такомиллаштирилган, эстрада ижроси маданияти ва унинг келгусидаги юксак истиқболига эришилган;

мусиқий ижрочиликни мувофиқлаштириш ҳамда ривожлантиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасидаги маданий-кўнгилочар томошалар мониторинги бўйича» концепция лойиҳасининг асосига айланган, бундан ташқари, амалда ўтказилган тадқиқот Ўзбекистон Республикасидаги концерт фаолиятининг барча соҳасига таъсир кўрсатган, яъни мусиқали луплар (loops), аудио сэмпллар (samples) ва электрон плейбеклар (playbacks) сингари виртуал-рақамли унсурлардан фойдаланишнинг салбий таъсирлари аниқлаб берилди. Шу тарзда Ўзбекистон Республикасидаги маданий-ҳордиқ томошаларининг овоз технологиялари илк бор амалий ўрганилган. (2017 йил 3 майдаги 3874/03-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида ҳамда муайян ҳаракатлар натижасида саноатнинг ушбу бўғинидаги иқтисодий ва ижтимоий соҳа жиддий ўзгаришларга тортилган;

Тадқиқот тавсиялари мамлакатдаги киноконцерт залларининг тўлақонли амал қилиши учун Ўзбекистон Республикасида сифати ва савиясига таъсир кўрсатувчи аудио-техник таъминлашни ўзгартириш ва модификация қилиш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг  2017 йил 22 июндаги 02-01/70-сон маълумотномаси). Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисида тасдиқланган янги қоидалар, энг янги овоз технологияларини ҳисобга олувчи “Ўзбекконцерт ” давлат муассасасининг янги низоми ва техник ходимлар функциялари тақсимланишининг қайта кўриб чиқилиши  тавсиялар жорий этилиши самарасидир.


Qaytish