Мамбеткадиров Ғайратбай Аманбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Мамбеткадиров Ғайратбай Аманбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг шаклланиши ва ривожи (XX аср 60-йиллари – XXI аср бошлари)”, 17.00.04–Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2. PhD/San13.

Илмий раҳбар: Ҳакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, Ўз БА академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санъатшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс. 27.06.2017. San.51.01.

Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафруз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Пўлатов Дилмурод Саймамутович, санъатшунослик фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг ХХ аср иккинчи ярми ва ХХI аср бошларидаги шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини ўрганишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлиги  шаклланишининг дастлабки сиёсий-ижтимоий ҳамда маданий тамойиллари ва ривожининг асосий босқичлари аниқланган;

Қорақалпоғистон дастгоҳли ва маҳобатли ҳайкалтарошлигининг бадиий хусусиятлари асосланган;

Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг шаклланишида маданий мерос ва халқ ижодиёти анъаналарининг ўрни асослаб берилган;

дастгоҳли ҳайкалтарошликдаги ижодий изланишлар маҳобатли ҳайкалтарошликнинг самарали ривожини таъминловчи бадиий тамойил сифатида далилланган;

Қорақалпоғистон ҳайкалтарошларининг метафорик ва реалистик ижодий услублари аниқланган.

IV.Тадиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг шаклланиши ва ривожига оид олинган илмий натижалар асосида:

Кўргазмалар саройи, музейларда ҳайкалтарошлик экспозицияларини яратишда, ҳайкалтарошлик намуналарини каталоглаштиришда ҳамда экскурсиялар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2018 йил 4 январдаги  4-сон ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг 2018 йил 14 мартдаги 01/7-140-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижалари кўргазмалар саройи ва музейда ташкил этилган ҳайкалтарошлик экспозицияларининг рукн ва мавзуларини, даврий чегараларини илмий далиллаш, сайёҳларга экспонатлар мазмун-моҳиятини очиб бериш ва Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигини кенг тарғиб қилиш имконини яратган;

Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлиги  ривожига оид илмий хулосалар ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Қорақалпоғистон!”, “Тасвирий санъат оламида”, “Гўзаллик оламида” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилмоқда (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадио-компаниясининг 2017 йил 28 ноябрдаги 01-02/500-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлик асарларини, етук усталар ижодини илмий асосланган тамойиллар, мавзулар ва муаммолар доирасида тарғиб этиш, ёшларда миллий санъатни янада қадрлаш туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилган.


Qaytish