Худоев Ғани Муҳаммадовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Худоев Ғани Муҳаммадовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Бухоро мумтоз мусиқа анъаналари», 17.00.08–Санъат назарияси ва тарихи   (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/San5.

Илмий раҳбар: Иброҳимов Оқилхон Акбарович, санъатшунослик фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санъатшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс. 27.06.2017. San.51.01.

Расмий оппонентлар: Ҳамидов Ҳожиакбар, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунова Гулшаной Артикжановна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоронинг кўп асрлик мусиқий-ижодий  анъаналарини тавсиф қилиш ҳамда уларнинг ҳозирги давр ўзбек мусиқа маданиятида тутган ўрни ва аҳамиятини аниқлашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Бухоро мумтоз мусиқа анъаналарининг тарихий шаклланиш жараёнида қадимги тасаввур ва маросимларнинг тутган ўрни ҳамда халқчил манбалари аниқланган;

“Шашмақом” санъатининг саройда удум бўлган ва халқ орасида ёйилган ижодий анъаналари ёритиб берилган;

аёлларнинг созанда санъати юзага келишида аҳамиятли бўлган омиллар ҳамда “Бухорча” туркумларининг ижрочилик анъаналари очиб берилган;

“Мавриги” туркумларининг тузилиш тартиби ва ижро шаклларида ўзбек мусиқасига хос умумий ва алоҳида ажралиб турувчи хусусиятлар аниқланган;

ўзбек санъатшунослигида илк маротаба забоний, жавоний, чиллики ва баҳри тавил жанрлари илмий тасниф қилинган;

Бухоро мумтоз мусиқа анъаналарининг замонавий ўзбек маданиятида тутган ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган.

IV.Тадиқот натижаларнинг жорий қилиниши.

Бухоро мумтоз мусиқа анъаналари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Шашмақом”, “Мавриги”, “Бухорча” туркумлари билан бирга “ҳофиз”, “мавригихон”, “созанда” каби махсус номлар, шунингдек, мусиқага оид назарий хулосалар Ф1-ФА-О-10304 ФА-Ф1-Г032 рақамли “Марказий Осиё санъатида тарихий давомийлик: бадиий мактаблар, услублар ва технологиялар (қадимги даврлардан бугунги кунгача)” (2012-2016) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 14 мартдаги 3/1255-657-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида Бухоро мусиқа анъаналарининг мазмуни ва унда қўлланиб келинаётган жанрлар моҳияти очиб берилган;

тадқиқот давомида илмий асосланган “Шашмақом”, “Мавриги” ва “Бухорча” туркумларининг тузилиш тартиби ва ижро шаклларидаги ўзига хос хусусиятлар умумтаълим мактабларининг 7-синфлари учун 2017 йилда нашр этилган “Мусиқа” дарслиги мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 24 мартдаги 03-02/2-2-557-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг миллий мусиқий мерос, жумладан, “Шашмақом”, “Бухорча”, “Мавриги” ижрочилик анъаналарига оид назарий билимлари янада кенгайган;

тадқиқот натижаларидан академик Юнус Ражабийнинг ижодий фаолиятига бағишланган “Мақом мулкининг султони” номли ҳужжатли фильм сценарийсида фойдаланилган (“Ўзбеккино” миллий агентлиги “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонасининг 2018 йил 13 мартдаги 01-21/37-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар Юнус Ражабийнинг Бухоро шаҳрида олиб борган ижодий фаолияти хусусида муҳим маълумотга эга бўлган.


Qaytish