Абдуллаев Шерзод Рахматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Абдуллаев Шерзод Рахматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўз замбуруғли касалликларининг этиопатогенези, клиникаси, ташхиси ва даволаш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib40.

Илмий раҳбар: Камилов Халиджан Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, доцент;

Набиев Таълат Абдувахабович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Siloam Eye Hospital (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўз замбуруғли касалликларининг этиопатогенетик кечиш хусусиятлари асосида ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кўз замбуруғли касаллиги билан хасталанган беморлардаги касаллик кечишининг мураккаблиги, ташхислаш ва даволаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари асосланган;

офтальмомикозларда иммунобиокимёвий ўзгаришлар касаллик патогенезининг ўзига хос хусусиятлари, анаэроб гликолиз натижасидаги тўқима ишемияси, гипоксия, фосфолипидларнинг пероксидация маҳсулотлари концентрациясини сезиларли даражада ортиши исботланган;

кўз замбуруғли касалликларида иммун тизим дисрегуляциясини ўткир фаза реоктантларининг миқдори, цитокинлар ҳамда антиоксидант тизимидаги бузилишлар исботланган;

конъюнктивит билан оғриган беморларга замбуруғга қарши дори воситаларидан фойдаланганда иммуномодуляторларнинг иммунологик кўрсаткичларини яхшиланишга таъсири  механизми такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кўз замбуруғли касалликларининг этиопатогенези, клиникаси, ташхиси ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Офтальмомикозларни ташхислаш ва даволашга дифференциал ёндашув» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 8н-д/104-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма кўрув аъзоларининг замбуруғлар билан зарарланишнинг этиопатогенезини аниқлаш, касалликни ташхислаш, клиникаси, даволаш ва  касалликнинг олдини олишнинг тизимли тартибини шакллантириш имконини берган;

кўз замбуруғли касалликларининг этиопатогенезини аниқлаш, касалликни ташхислаш ва даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика клиник офтальмологик шифохонаси даволаш-маслаҳат фаолиятига, Сирдарё, Жиззах ва Фарғона вилоятлари офтальмологик шифохоналарининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 8н-д/104–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши кўрув аъзоларининг замбуруғли касалликларини ташхислашнинг 25%га, шунингдек, касалликнинг 14 кунидан кейин эса 26,7%га яхшиланиши таъминланган;

«Кўзни текширишда қўлланиладиган фотокамерани маҳкамлаш учун қурилма» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 20130101). Мазкур усул беморларнинг кўз олдинги қисмини расмга олиб, кўрув аъзолари касалликларини аниқлаш ва далилларга асосланган тиббиёт асосида бошқа касалликлар билан дифференциал ташхислаш имконини берган.


Qaytish