Убайдуллаева Барно Машрабжоновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Убайдуллаева Барно Машрабжоновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекларнинг бола тарбиясига доир анъаналари ва инновациялар (XX асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошлари)”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.1.DSc/Tar42.

Илмий маслаҳатчи: Арифханова Зоя Хамидуллаевна, тарих фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тарих институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018. Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Руза Балиева, тарих фанлари доктори; Мансур Бобомуродович Бекмуродов, социология фанлари доктори, профессор; Муҳаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқининг бола тарбиясидаги XX асрнинг иккинчи ярми − XXI аср бошларига оид анъаналари ва инновацияларнинг моҳиятини этнологик аспектда очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек халқига хос бола тарбияси усули тарихий, назарий, эътиқодий негизларга, шунингдек, кўп асрлик тажрибаларга асосланиши оилавий ҳамда ижтимоий тарбия контекстида очиб берилган ва “социализация”, “гендер социализацияси”, “репетитор” ва бошқа шу каби терминлар янги мазмун билан бойитилган;

оилада репродуктив қарашларнинг турли омиллар таъсирида ўзгариб келаётганлигини хронологик тартибда уч даврий босқич (1950 йилдан 1970 йилларга қадар; 1970 йиллардан мустақиллик даврига қадар; мустақиллик даври)га бўлиб кўрсатиш орқали оилада тарбия шакли ва мазмунининг бола сонига ҳам боғлиқлиги исботланган;

ўзбек оиласидаги анъанавий тарбия усули халқнинг бола психологик ва ёш хусусиятлари ҳақидаги муайян билими, тажрибаларга асосланиб яратилганлиги, бунда онанинг ҳомиладорлигидан бошлаб, бола туғилиши ҳамда унинг ўсмирлик давригача бўлган руҳий ва жисмоний хусусиятлар эътиборга олинганлиги илмий адабиётлардаги маълумотларни этнографик маълумотлар билан қиёслаш орқали асосланган;

ота-оналар ҳамда фарзандлар ўртасидаги муносабатлар оилада ота-онанинг ўрни, мавқеини аниқлаш орқали тўрт модел кўринишида туркумлаштирилган ва ўсмирлик даври тарбияси, тарбиянинг гендер хусусиятлари бўйича умумий ҳамда ҳудудий-локал фарқланиш ҳолати аниқланган;

ўзбек халқида маҳалланинг анъанавий социализация институти сифатидаги ўрни тарбия жараёнига таъсир қилувчи – ижтимоий назорат; авторитетлар таъсири; жамоавий маросим ва тадбирлар; тенгдош ҳамда тенгқурлар жамоаси каби тўрт омил билан боғлиқ равишда кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

XX асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошларида ўзбекларнинг бола тарбиясига доир анъаналари ва инновацияларга оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:

ўзбек оиласида бола тарбияси ва унга бўлган муносабатнинг демографик омил билан алоқадорлиги, тарбиядаги этнолокал фарқланиш, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, маҳалланинг жамоа назорати сифатидаги ўрни, оммавий ахборот воситаларининг тарбиявий таъсири каби масалаларга тегишли хулоса ҳамда тавсиялардан «Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати» «Етакчи ёшлар маркази» томонидан 2014 йил 32-28 сонли «Ёш авлодни соғлом турмуш тарзида тарбиялашни янада юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик, ахлоқсизликнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилишда ижтимоий-психологик услублар» мавзусидаги грант лойиҳасида фойдаланилган («Етакчи ёшлар маркази»нинг 2016 йил 30 декабрдаги 01-17/20-сон маълумотномаси). Бу вояга етмаганлар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик услубларини ишлаб чиқишда, оилаларнинг демографик, маънавий-ахлоқий ҳолатини аниқлаш юзасидан тадқиқот олиб боришда назарий-методик асос бўлиб хизмат қилган;

 янги мазмун билан бойитилган ҳолда тавсиф этилган «социализация», «гендер социализацияси», «репетитор» сўзлари изоҳи Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2012−2016 йиллар давомида бажарилган Ф1‑ХТ‑1‑55237 рақамли «Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида нашр этилган «Педагогика» энциклопедиясининг III жилдига киритилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 18 январдаги ФТК-0313/59-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш хорижий адабиётлар асосида, янгича ёндашув ва талқиндаги мазкур терминларнинг моҳиятини очиш билан бир қаторда ўзбек тилида уларнинг қай даражада қўлланилиши ҳамда Ўзбекистонда социализация, гендер социализацияси ҳамда репетиторлик билан боғлиқ жараёнлар ҳақида аниқ маълумотлар олиш имконини берган;

ўзбек халқининг бола тарбиясидаги анъаналари ва инновацияларга доир илмий натижалардан 2014−2016 йилларда «Oilaviy» телеканалида намойиш этилган «Оила мундарижаси», «Аёл ва замон» кўрсатувларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Oilaviy» телеканали» давлат унитар корхонасининг 2016 йил 15 ноябрдаги 39-39‑1477-сон маълумотномаси). Бу телетомошабинларга оилавий анъаналар, оила ва маҳаллада тарбия хусусиятлари, ёш авлод тарбиясига доир муносабатлардаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг бола тарбиясига оид билимларини кенгайтиришга хизмат қилган;

ўзбек этнопедагогикаси хусусиятларига доир материаллар асосида «Madaniyat va ma’rifat» телеканалида  «Академик соат» кўрсатуви (6.09.2014 й.) тайёрланган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» телеканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 10 январдаги 02-15/11-сон маълумотномаси). Мазкур кўрсатув ўзбек халқининг анъанавий тарбия усулига доир батафсил маълумот олиш имконини берган;

ўсмирлик даври ва тарбиянинг гендер хусусиятларига оид уч ҳудудда яшовчи ўсмир-респондентларнинг мактаблар ва оммавий ахборот воситаларининг тарбиявий таъсир даражасига доир қарашлари бўйича олинган маълумотлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқинингёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган устувор вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2018 йил 16 январдаги 04‑13/202‑сон маълумотномаси). Бу ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда ёшлар ўртасида миллий тарбиявий меросга оид қадриятларимизни тарғиб қилишда ёрдам берган. Бундан ташқари, ўтказилган социологик сўров натижалари ўсмирларнинг эҳтиёжлари, дунёқарашига оид маълумот олиш мақсадида ҳудудлар бўйича ижтимоий сўровлар ўтказишда методологик асос бўлиб хизмат қилган;

оилада тарбия шакли ва мазмунининг бола сонига ҳам боғлиқлиги,  ўзбек оиласида репродуктив қарашларнинг турли омиллар таъсирида ўзгариб келаётганлиги, мактаблар ва оммавий ахборот воситаларининг тарбиявий таъсирга доир қарашлари бўйича янги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томонидан Ўзбекистон Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида кўрсатилган йўналишлар бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссиясининг 2018 йил 9 февралдаги 20/2-02-25‑сон маълумотномаси). Диссертация натижаларидан фойдаланиш Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссиянинг ишчи дастурини ишлаб чиқишда ёрдам берган, шу мазмундаги мавжуд қонунларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш бўйича Қонунчилик палатасига таклиф киритишга асос бўлган.


Qaytish