Исаева Нурхон Фархатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Исаева Нурхон Фархатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефтнинг мойли фракцияларини гидротозалаш жараёни учун янги уч металли катализаторини ишлаб чиқиш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т250.

Илмий раҳбар: Юнусов Мирахмад Пулатович,  техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахаб, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нефтнинг мой фракцияларини гидротозалаш жараёни учун янги кобальтникельмолибден катализатори таркиби ва ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нефть мойларини гидротозалаш учун кичик кристалли алюминий гидроксиди ва дағал дисперсли фаоллаштирилган алюминий оксиди асосидаги биғовак структурали катализатор ўзаги олинган;

катализатор тайёрлаш жараёнида ўзак юзасига гидратланган никель ва кобальт молибдатларини киритишнинг мақбул шароитлари ва фаол системаларни  парчаланишини бартараф қилиш шароитлари аниқланган;

эритмада аралаш ностехиометрик кобальтникельмолибден бирикмалари ҳосил бўлиши кўрсатилган ва улардаги «мураккаб» олтингугурт бирикмаларини гидрирлаш ва гидродесулфидлаш фаоллиги аниқланган;

нефть мойларини гидротозалаш жараёни учун олинган алюмокаолинборат ўзаги асосидаги уч металли кобальтникельмолибден катализаторини олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мой фракцияларини гидротозалаш жараёни учун яратилган янги уч металли катализатор олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

нефтнинг мойли фракцияларини гидротозалаш жараёни учун катализатор таркиби ва олиш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№ IAP 05423, 2017).  Натижада нефть фракцияларини гидротозалаш катализаторларини маҳаллий хомашёлар асосида олиш имконини берган;

нефтнинг мой фракциясини гидротозалаш кобальтникельмолибден АКНМ-3/5 катализаторини ишлаб чиқиш бўйича техник шарт «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Tsh 19.03-009:2008). Натижада нефть фракцияларининг гидротозалаш катализаторларини ишлаб чиқаришга имкон берган;

яратилган катализатор таркиби ва олиш технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йилнинг  2 февралдаги 02/12.1-17-сон маълумотномаси). Натижада ҳориждан олиб келинаётган нефть мойларининг гидротозалаш катализаторларини  маҳаллийлаштириш имконини берган.


Qaytish