Абдугаффаров Хусниддин Журабековичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Абдугаффаров Хусниддин Журабековичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта чигитини ташишда винтли конвейернинг иш унумини ошириш», 05.02.03– Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T313.

Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Джураев Анвар, техника фанлари доктори, профессор; Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта чигитларини чиқиндилардан тозалаш ва ташиш учун винтли конвейернингюқори иш унумли, янги самарали конструкциясини ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта чигитини ташишда уни чиқиндилардан тозаловчи юқори самарали, энерго- ва ресурстежамкор винтли конвейер конструкцияси ишлаб чиқилган;

пахта чигитини винтли конвейерларда ташиш жараёнининг назарий ва тажрибавий тадқиқотлари асосида тиқилишларни ҳосил бўлишига таъсир этувчи омиллар боғланишлари аниқланган;

пахта чигитини винтли конвейерларда ташиш жараёнида тиқилишларни олдини олиш имконини берувчи ва сарфланадиган қувватни камайтирувчи мажбурий тебранма тизимга эга винтли конвейер конструкцияси ишлаб чиқилган;

винтли конвейернинг чиқиндиларни чиқариб юборувчи юзаларидаги тешиклар ўлчамлари ва шакли уларнинг йўналишли-сайланма хусусиятлари орқали аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахта чигитини ташишда винтли конвейернинг иш унумини ошириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

мажбурий тебранма тизимга эга винтли конвейерга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Винтли конвейер», №IAP 03270-2007 й.). Натижада винтли конвейерни қўлланилиши пахта чигитини ташишдаги тиқилишларни бартараф этиш ва сарфланадиган қувватни 20% гача камайтириш имконини берган;

пахта чигитини ташишда уни чиқиндилардан тозалаш қисмига эга винтли конвейерга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Винтли конвейер», №FAP 01141-2016 й.). Натижада  пахта чигитидаги чиқиндилар миқдорини 2-3 марта камайтириш имкони яратилган;

тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган  пахта чигитини чиқиндилардан тозалаш қисмига эга винтли конвейер «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги Тошкент вилояти Пискент ва Мустақиллик пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг  2017 йил 30 декабрдаги 02-18/3782-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида пахта чигитидан олинадиган момиқ тозалигини 18-20% (нисб.)га ва чигит мойдорлигини 14-16% (нисб.)га ошириш орқали энерго- ва ресурстежамкорликка эришиш имкониятлари яратилган.


Qaytish