Турсунов Абдирасул Юлчибаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Турсунов Абдирасул Юлчибаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта чигитларини ҳаво оқими ёрдамида саралашнинг самарали технологиясини яратиш», 05.06.02–Tўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T283.

Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Джураев Анвар, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: горизонтал ҳаво оқимида саралаш қурилмасини такомиллаштириш йўли билан уруғлик чигитнинг сифатини яхшилаш, энергия сарфини камайтиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта чигитини горизонтал ҳаво оқими ёрдамида саралаш  қурилмасининг янги конструкцияси яратилган;

пахта чигитини ўзгармас ва ўзгарувчан кесимли аэродинамик саралагичдаги ҳаракатининг динамик моделлари таҳлили асосида янги саралагичнинг параметрлари аниқланган;

саралаш жараёнида фракцияларнинг ҳаракат қонуниятлари асосида саралагичнинг энергия сарфини камайтиришини таъминлайдиган технологик параметрлари ва иш режими аниқланган;

чигитларнинг сепарацион камерада ҳаракатланиш қонунлари, саралаш унумдорлигини ҳаво оқими тезлигига пластинка оғиш бурчагига боғлиқлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Уруғлик пахта чигитини горизонтал ҳаво оқимида саралаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:

аэродинамик саралаш ускунаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (“Икки секцияли пахта чигитини сараловчи қурилма”, №IAP 05516-2017 й.). Натижада уруғлик чигитнинг турли ифлосликлардан тозаланиши, саралашда аэродинамик қаршиликнинг ва чигит механик шикастланишининг камайиши, уруғлик чигит сифатини яхшилаш, қурилма энергия сарфини камайтириш имконини берган;

уруғлик чигитни горизонтал аэродинамик саралаш қурилмаси «Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий филиалига қарашли Чуст пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахпасаноат» АЖнинг 2018 йил 22 февралдаги 02-18/943-сон маълумотномаси). Натижада  ҳаво оқими тезлиги, траекториясини бошқариш, уруғлик таркибидаги ифлослик ва экишга яроқсиз фракциялар камайиши ва юқори саралаш самарадорлигини таъминлаш имконини берган;

саралагичнинг янги рационал параметрлари ва иш режимлари «Ўзпахтасаноат» АЖга қарашли Чуст пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахпасаноат» АЖнинг 2018 йил 22 февралдаги 02-18/943-сон маълумотномаси). Натижада чигит механик шикастланишининг 1,91%га камайиши, уруғлик чигит сифатини ошириб, синфини 6%га яхшилаш имконини берган.


Qaytish