Закирходжаев Рустам Асраловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Закирходжаев Рустам Асраловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўрув нерви туғма нуқсонларининг ташхиси ва даволашга тизимли ёндашув», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib54.

Илмий маслаҳатчи: Камилов Халиджан Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Sun Young Jang, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мажидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Академик С.Н.Федоров номидаги Кўз микрохирургияси маркази (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ташхислаш усулларини татбиқ этиш орқали кўрув нерви дискининг туғма нуқсонларини эрта ташхислаш ва даволашга тизимли ёндашиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бош миянинг ишемик гипоксияси, ўткир респиратор инфекциялар ва онанинг ҳомиладорлик давридаги интоксикациялари кўрув нерви диски туғма нуқсони ривожланишининг асосий сабабчиси эканлиги исботланган;

кўрув нерви дискининг колобоматоз нуқсонлари кўпинча ўрта интракраниал тузилмалар мальформацияси кўринишидаги бош мия патологияси билан бирга кечиши аниқланган;

кўрув нерви диски туғма нуқсони бўлган болаларда комьпютер томография ва магнит резонанс томографияси текширувларини ўтказиш зарурати исботланган;

кўрув нерви диски туғма нуқсонининг рефракция нуқсонлари билан бирга кечиши ва бунда, айниқса, кўрув нерви дискининг асимметрик аномалиялари мавжуд болаларда кўриш фаолиятининг пасайиши амблиопиянинг ривожланишига олиб келиши исботланган;

кўрув нерви дискининг гипоплазияланган икки томонлама туғма чакка деколорацияси хиазма тузилмалари шаклланишининг бузилиши билан бирга кечишининг эрта ташхислаш мезонлари ва даволаш тартиби ишлаб чиқилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кўрув нерви туғма нуқсонларининг ташхиси ва даволашга тизимли ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Кўрув нерви диски нуқсонлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 8н-д/105-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма кўрув нерви диски нуқсонларини ташхислаш механизмлари, диск нуқсонларига олиб келувчи сабабларни аниқлаш ва касалликни бошқа кўрув аъзолари касалликларидан ажартиш ҳамда касалликни олдини олиш тизимини шакллантириш имконини берган;

«Кўрув нерви аномалиялари ривожланишини ташхислаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 8н-д/105-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма кўрув нерви аномалияларини ташхислаш, касалликнинг бошқа кўрув тизими касалликларидан фарқлаш ва олдини олиш тизимини яратиш имконини берган;

кўриш тизими анамолияларни ташхислаш ва уларнинг турларини ажаратиш мақсадида «Кўрув нерви аномалияларни ривожланиши» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 8н-д/105-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма туғма ва орттирилган кўриш тизими аномалияларининг турлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, ташхислаш ва самарали даволаш имконини берган;

кўриш тизими аномалиялари ва уларнинг ривожланишини клиник ташхислаш ва даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика офтальмологик клиник шифохонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятлари офтальмологик клиникалари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 8н-з/27-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши кўрув нерви диски туғма нуқсонини эрта ташхислашни 45%га яхшилаш, бу эса ўз навбатида кўриш фаолиятининг сақлаб қолиниши ҳамда 23%га яхшиланиши таъминланган.


Qaytish