Чембаев Булат Ренатовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Чембаев Булат Ренатовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган шизофрения билан оғриган беморларда касалликнинг клиник-динамик ва ижтимоий-психологик хусусиятлари», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib84.

Илмий раҳбар: Ешимбетова Саида Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ашуров Зарифжон Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган шизофренияга чалинган беморлардаги касалликнинг клиник-динамик ва ижтимоий-психологик хусусиятларини текшириш ва уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган шизофрения билан оғриган беморларнинг олдин ҳеч қачон жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этмаган шизофрения билан оғриган беморлар контингенти билан солиштирган ҳолда клиник-динамик ва ижтимоий-психологик хусусиятларнинг жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар келиб чиқишидаги роли аниқланган;

шизофрения билан оғриган беморларда жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этилишининг хавфини кучайтирадиган ижтимоий факторлар комплекси роли исботланган;

шизофрения билан оғриган беморлар томонидан жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш учун асосий тадбирлар клиник ва ижтимоий омилларнинг ҳиссасини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган шизофрения билан оғриган беморларга нисбатан мажбурий даволаниш тактикаси касалликнинг синдромал тузилишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган шизофренияга чалинган беморлардаги касалликнинг клиник-динамик ва ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ва уларни олдини олиш чораларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган шизофрения билан оғриган беморлардаги касалликнинг клиник-динамик ва ижтимоий-психологик хусусиятлари таҳлили асосида «Патогенетические механизмы совершения тяжких общественно опасных действий больными шизофренией» мавзуидаги монография расмийлаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 18 майдаги 8Н-д/37-сон маълумотномаси);

Жамият учун ўта хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган шизофрения билан оғриган беморлардаги касалликнинг клиник-динамик ва ижтимоий-психологик хусусиятлари таҳлили асосида олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси ва Республика назорати кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 декабрдаги 8Н-д/269-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида Республика назорати кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси шизофрения билан оғриган беморларнинг ўрта даволаниш муддати 2600 ўрин-кундан 2441 ўрин-кунгача, Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида ўрта даволаниш муддати 839 ўрин-кундан 638 ўрин-кунгача қисқарган, бу эса даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг тежалишига олиб келган.


Qaytish