Азимова Севара Баходировнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Азимова Севара Баходировнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекларда сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг молекуляр-генетик жиҳатлари ва кечишини башоратлашда тутган ўрни», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология ва 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib163.

Илмий маслаҳатчилар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Закирходжаев Шерзод Яхъяевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Рустамова Мамлакат Тулабаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори; Халиков Пулат Хужамкулович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: ФДАОТТМ И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли С гепатитни цитокинлар ва ксенобиотиклар биотрансформацияси учун маъсул генлар полиморфизмининг прогностик аҳамиятини ўрганган ҳолда ўзбек популяцияси номояндаларида клиник кечишининг молекуляр механизмларни  такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сурункали С гепатит ва жигар циррози бўлган беморларда 308G>A TNF-α, 49A>G CTLA-4 ҳамда 164А>С CYP1A2, 9896С>G CYP2E1, 430С>T CYP2C9*2, 1075А>C CYP2C9*3  ва 392А>G CYP3A4 генларни полиморфизми асосланган ва касаллик патогенезида уларни ўрни аниқланган;

ўзбек миллатига мансуб кишилар орасида Р450 цитохромининг изоферментлари ва цитокин генотиплари ва аллеллари тарқалиши ҳамда соғлом кишиларга нисбатан тарқалганлигидаги фарқ хусусиятлари исботланган;

сурункали С гепатитнинг кечишини ифодалаб берувчи цитолиз, холестаз ва яллиғланиш синдромлар кўрсаткичларнинг ўрганилаётган генлар полиморфизми билан ўзаро узвий боғлиқлиги исботланган;

сурункали вирусли С гепатитнинг жигар циррозига айланишида ўрганилган генлар аллел вариантлари ассоциациясининг эгаллаган ўрни кўрсатиб берилган, буни эса ўз навбатида, СВГС касалланган кишиларда оғир ривожланиб кечишига бўлган хавф гуруҳлар ажратиш истиқболлаш критерийларини ишлаб чиқишда қўллаш мумкин. СВГС кечиши ва жигар циррози ривожланиши хавфини баҳолаб берувчи генетик профилни аниқлаб бериш, беморларни даволаш тактикасини белгилашда ёрдам беради. Ассоциацияларни аниқлаш СВГС ривожланиши патогенетик механизмлари тушунча доирасида исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек аҳолисида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг молекуляр-генетик жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ўзбек популяциясида вирусли С гепатит патогенетик ривожланишида генетик омилларнинг ўрни» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8н-д/55-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг вирусли гепатит билан касалланишини ташхислашнинг патогенетик механизмларини ва генетик омилларини аниқлашда биокимёвий маркерлар TNF-α, CTLA-4 ҳамда Р450 цитохромнинг CYP1А2, CYP2E1, CYP2C9, CYP3А4 полиморф маркерларининг аллел вариантларини аниқлаш имконини берган;

ўзбек аҳолисида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг молекуляр-генетик жиҳатлари ва кечишини башоратлашдаги ўрни бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси илмий тадқиқот лабораториясига, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси ҳамда Гематология ва қон қуйиш институти клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 декабрдаги 8н-з/55-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши ўзбек аҳолисида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг молекуляр-генетик жиҳатларини эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширади, беморларни шифохонада бўлиш вақтини қисқартириш, касаллик асоратларини 47%га камайтириш имконини берган.


Qaytish