Джалалов Темур Асфандияровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Джалалов Темур Асфандияровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нанотузилмавий компонентли қуёш фотоэлементлари самарадорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM45.

Илмий раҳбар: Имамов Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика-техника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.

Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдугафур Тишабаевич, физика-математика фанлари доктори, академик; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: наноўлчамли киришмалар ёрдамида кремнийли қуёш фотоэлементларининг самарадорлигини ошириш механизмларини назарий ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нанокомпонентли контакт тузилмани шакллантириш имконини берадиган кремний таглигининг хусусиятлари аниқланган;

доимий панжара орасидаги фарқ, механик кучланишлар ва температура режими билан боғлиқ бўлган таглик устида нанотузилмаларнинг ўз-ўзини ташкиллаштириш шарт-шароитлари ишлаб чиқилган;

контактга кирувчи материалларнинг энергетик характеристикалари билан белгиланувчи нанокомпонентларнинг максимал ва минимал ўлчамлари оптималлаштирилган;

ёруғлик таъсирида вужудга келган электрон-ковак жуфтлигининг ажралишини таъминлайдиган бир ўлчамли, игнасифат электростатик майдонни ҳосил қилувчи, наноўлчамли халкогенид-таглик тизимида гетероўтишни шаклланиш механизми аниқланган;

ишлаб чиқилган модель асосида кремний таглик ичидаги қисман компенсацияланган, назоратсиз чуқур киришмаларнинг қуёш нурланишини эффектив ютилиш спектрини кенгайтириши мумкинлиги кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Наноўлчамли компонентлар ёрдамида кремнийли қуёш фотоэлементларининг самарадорлигини ва кафолатли ишлаш муддатини ошириш механизмларини назарий ишлаб чиқиш асосида:

доимий панжара орасидаги фарқ механик кучланишлар ва температура режими билан боғлиқ бўлган таглик устида нанотузилмаларнинг ўз-ўзини ташкиллаштириш шарт-шароитлари янги турдаги қуёш элементларининг электр-оптик характеристикалари хусусиятларини аниқлашда ишлатилган (Карнегги Меллони университетининг 2017 йил 10 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш яримўтказгичли таглик сиртида наноқопламаларни ўстириш шароитларини оптималлаштириш имконини берган;

наногетеротузилмаларнинг шаклланиш жараёнлари, улардаги электр кучланганлик ва потенциални шаклланиши ОТМ-Ф2-62 рақамли «Кристалларда киришма-нуқсон турдаги микро- ва нанобирикмаларни ҳосил бўлиш механизмлари ва уларнинг кенг функционал имкониятли кўп қатламли тузилмалар яратишдаги ўрни» грант лойиҳасида нанотузилмаларнинг критик ўлчамларини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 21 июлдаги ФТА-02-11/375-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш микро- ва нанотузилмалардаги оптик ва электрофизик параметрларни аниқлаш методикасини шакллантириш имконини берган.


Qaytish