Назирова Рахнамохон Мухторовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Назирова Рахнамохон Мухторовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосида фосфор, калийли ва азот, фосфор, калийли мураккаб ўғитлар олишнинг интенсив технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т384.

Илмий раҳбар: Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Тўлқин Исамуротович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори карбонатли МҚ фосфоритларини қайта ишлаб, юқори самарадорликка эга бўлган концентрланган ва озуқа моддалари зарур нисбатдаги мураккаб фосфор-калийли ва азот-фосфор-калийли ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фосфат хомашёсини 75-93% концентрланган сульфат кислота билан парчалаш жараёнини жадаллаштиришнинг оптимал кўрсаткичлари аниқланган;

МҚ  фосфоритларини сульфат ва нитрат кислота эритмалари билан парчаланиш маҳсулотлари, калий хлорид, аммоний сульфат, карбамид ва аммоний нитрат асосида PK- ва NPK-ўғитлар олишнинг технологик режимлари ишлаб чиқилган;

фосфоритларни парчаланиш маҳсулотларини дастлабки нейтраллаш, калий ва азотли ўғитлар билан аралаштиришда ўзаро таъсирлашув содир бўлмайди ва ўғитларнинг ўзига хослиги сақланиб қолиши исботланган;

юқори карбонатли МҚ фосфоритларини сульфат ва нитрат кислота эритмалари билан парчаланиш маҳсулотларини калий хлорид ва азотли ўғитлар билан аралаштириш орқали PK- ва NPK-ўғитлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юқори  карбонатли МҚ фосфоритларидан PK- ва NPK-ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишнинг илмий натижалари асосида:

PK- ўғит олишнинг самарадор технологияси «Samarqandkimyo» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 11 январдаги 01/3-158/П-сон маълумотномаси). Натижада ҳосидорлик 2–3 баробар ошиш имкониятини берган;

NPK-ўғит олишнинг интенсив технологияси «Samarqandkimyo» АЖ амалиётига жорий этилган ((«Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 11 январдаги 01/3-158/П-сон маълумотномаси). Натижада 6,8 минг тонна ўғит ишлаб чиқарилиб, мураккабўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 мартага ошириш имконини берган;

маҳаллий хомашё асосида рационал технология билан донадор мураккаб ўғитлар олиш бўйича IХ-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида «Электрхимзавод» АЖ билан 915/1-сон хўжалик шартномаси тузилган (2016 йил 12 май 915 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада фосфат хомашёсини парчаланиш жараёни 10–15 суткадан 20–30 дақиқагача қисқариб, қишлоқ хўжалиги экинлари учун таркибида барча озуқа моддалари тутган  донадор ўғитлар олиш имкониятини берган.


Qaytish