Кабулова Лола Балтамуратовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Кабулова Лола Балтамуратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Термик қайта ишланган Кармана туффитлари асосида юқори мустаҳкам портландцемент Д20, тез қотувчан ва сульфат сувларига чидамли пуццолан цементларнинг таркиблари ва технологияси», 02.00.15–Силикат ва қийин эрувчан нометалл материаллар технологияси  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т232.

Илмий раҳбар: Атакузиев Темуржон Азим ўғли, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Рахимбой Атажанович, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Нигматулла Хамидович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: термик ишлов берилган туффит қўшилган Д20-қўшимчали ва сульфатбардош пуццолан портландцементлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

600°Сда куйдирилган туффитлар қаттиқликка эришаётган цемент тошининг структура ҳосил қилишига таъсир кўрсатиши аниқланган;

портландцемент қотишининг илк муддатларида C3A·6H2O ҳосил бўлишига ёрдам берувчи, метакаолинит ва қотишнинг охирги муддатларида қуйи асосли кальций гидросиликатлари ҳисобига зич ва мустаҳкам структура ҳосил қилиб, кальций ва магний карбонатларини сақлаб қолган туффитлар қўшимча миқдорда Cа(ОH)2 ажралиши билан портландцемент гидратациясига қўшимча қуйи асосли гидросиликатлар ҳосил бўлиши кўрсатилган;

600°Сда куйдирилган туффитдан ташкил топган, 20-30% гидравлик қўшимчаларга эга бўлган туффит таркибли цементлар ва цемент қоришмалар юқори мустаҳкам коррозиябардошлиги исботланган;

туффитларга термик ишлов бериш ва улар асосида қўшимчали ва пуццолан портландцементлар таркиби ва олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Термик активлаштирилган туффитларни қўллаш билан қўшилувчи ва сульфатбардош пуццолан портландцементлар олиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:

термик активлаштирилган туффитларни қўллаш қўшилувчи ва пуццолан портландцементлар таркиби ва ишлаб чиқариш технологик шарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тsh 64-22007528-01:2017). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида клинкер миқдорини камайтириш имконини берган;

термик активлаштирилган туффитларни қўллаш қўшилувчи ва пуццолан портландцементлар таркиби ва ишлаб чиқариш технологияси «Karakalpak sement» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Karakalpak sement» МЧЖнинг 2017 йил 21 августаги 158-сон маълумотномаси). Натижада коррозиябардош пуццолан цемент олиш имконини берган;

яратилган қўшимчали ва пуццолан портландцементлар асосида бетон маҳсулотларини олиш таркиби ва технологияси «Евробетон» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Евробетон» МЧЖнинг 2017 йил 17 февралдаги 49-сон маълумотномаси). Натижада тажовузкор муҳитга чидамли бетон маҳсулотларини олиш имконини берган;

туффитларни термомеханик ишлов бериш ва улар асосида қўшилувчи ва пуццолан портландцементлар олиш технологияси «Ўзқурилиш материаллари» АЖга қарашли корхоналарда ишлаб чиқариш жорий қилинган («Ўзқурилиш материаллари» АЖнинг 2017 йил 27 октябрдаги ТМ-01/03-4178-сон маълумотномаси). Натижада қурилиш материаллари сифатини 15% ошириш ва қийматини 22% орзонлаштириш имконини берган.


Qaytish