Расулов Фахриддин Фахмуддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Расулов Фахриддин Фахмуддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Такрорий муддатда ширин қалампир навларини танлаш ва етиштириш технологиясининг элементларини такомиллаштириш», 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qх31.

Илмий раҳбар: Хакимов Рафиқжон Абдунабиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Акрамов Умидилла Икрамджанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: республиканинг марказий минтақаси бўз тупроқларида  ширин қалампирни бошоқли дон экинларидан сўнг такрорий экин сифатида етиштириш учун нав ва дурагайларини танлаш, кўчат тайёрлаш усули ва ёши, мақбул экиш муддатлари ҳамда схемаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор бошоқли дон экинларидан сўнг такрорий муддатда ширин қалампирнинг 28 та нав намуналари ва 10 та F1дурагайларнинг, ушбу муддатда етиштиришга мос, эртапишар, ҳосилдор, мева сифат кўрсаткичлари юқори ҳамда иссиқликка чидамли турлари танланган;

ширин қалампирни такрорий экин сифатида бошоқли дон экинларидан сўнг етиштиришда ўсимликни ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ҳамда мақбул экиш муддатлари аниқланган;

ширин қалампирнинг ўсиб, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсир этувчи кўчат тайёрлаш усули ва ёши аниқланган;

ширин қалампирни бошоқли дон экинларидан сўнг такрорий экин сифатида етиштиришда ўсимликни ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига самарали таъсир этган энг мақбул экиш схемаси аниқланган; 

ширин қалампирнинг нав намуналарини ўрганиш натижасида танлов усули билан янги «Маржона» нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Такрорий экин сифатида етиштиришга мос ширин қалампир нав ва F1 дурагайларини танлаш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари  асосида:

«Такрорий муддатда сабзавот ва картошка экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологияси» тавсияномаси ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 2 октябрдаги 02/22-517-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома деҳқон ва фермер хўжаликларида ширин қалампирни такрорий муддатда етиштириш ҳамда мавсум давомида бир майдондан икки маротаба ҳосил олиш орқали қўшимча даромад олишга хизмат қилган;

ширин қалампирни такрорий экин сифатида етиштириш агротехнологияси Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида сабзавотчилик фермер хўжаликларида жами 78,4 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 2 октябрдаги 02/22-518-сон маълумотномаси). Натижада ширин қалампирни озиқали тувакчаларда етиштирилган кўчатлардан фойдаланилганда гектаридан 25,4–28,3 тонна ҳамда 70×40/2 см экиш схемаси қўлланилганда гектаридан 24,2–25,5 тонна ҳосил олишга эришилган;

қимматли хўжалик ва биологик белгилари юқори бўлган хориждан келтирилган «D08018» (ISPN08-04 ёки 0636-6056) линияси асосида танлов усули билан ширин қалампирнинг янги «Маржона» нави яратилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2017 йил 2 октябрдаги 53/4-445-сон маълумотномаси). Янги «Маржона» нави андоза навларга нисбатан устунлигини намоён этган ҳолда бир тупдаги мевалар сони 8,3 дона ва ҳосилдорлиги гектарига 34,8 тоннани ташкил этган.

 


Qaytish