Рахматов Анвар Маматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Рахматов Анвар Маматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Салатбоп ва баргли шолғом етиштириш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qх32.

Илмий раҳбар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бўстонов Зокиржон Таджибаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: карамгулдошлар оиласига мансуб экинлар, салатбоп ва барг шолғом нав намуналари тўпламини морфологик, қимматли хўжалик белгиларига кўра баҳолаш ва шу асосда янги истиқболли навларини танлаш, уларни турли мавсумларда мақбул экиш муддатларини аниқлаш, энг истиқболли навларни интродукция қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор салатбоп ва барг шолғомнинг нав намуналари тўпламинингқимматли хўжалик белгилари ўрганилиб, иқлим шароитига мос истиқболли нав намуналари бошланғич манба сифатида ажратилган;

тезпишар, серҳосил, иқлим шароитига мос салатбоп шолғомнинг «Гулшод» ва барг шолғомнинг «Дармон» навлари яратилган;

юқори ва сифатли ҳосил олиш учун ушбу экинларни баҳорги ва ёзги экиш муддатлари аниқланган;

ушбу экинлар илдизмеваси ва баргнинг биокимёвий таркибини экиш муддатларига боғлиқлик даражаси илмий асосланган, янги яратилган навларни  етиштириш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Салатбоп ва баргли шолғом етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги сабзавотчилик ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун «Сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш агротехнологияси» ҳамда «Такрорий муддатда сабзавот, полиз, картошка экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологияси» тавсияномалари ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 02/22-499-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари экин майдонларида салатбоп ва баргли шолғомдан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришга хизмат қилган;

салатбоп шолғомнинг «Гулшод» ва барг шолғомнинг «Дармон» навлари ва уларни экишнинг энг мақбул муддатлари 2015–2016 йиллар мобайнида Андижон, Наманган, Қашқадарё, Тошкент вилоятларидаги сабзавотчилик ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларида жами 142 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 02/22-500-сон маълумотномаси). Бунда барг шолғомнинг «Дармон» навидан гектаридан 18–21 тонна, салатбоп шолғомни «Гулшод» навидан 31–35 тонна ҳосил олинган, қўшимча ҳосилдорлик 2,2-4,0 тоннани ташкил этган ва рентабиллик даражаси 23–35 фоизга тенг бўлган;

салатбоп шолғомнинг  «Гулшод» ва барг шолғомнинг «Дармон» навлари яратилиб, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Давлат комиссиясига топширилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2017 йил 6 сентябрдаги 53/4-403-сон маълумотномаси). Мазкур навлар Олтинкўл, Шаҳрисабз нав синаш станцияларида ва Тошкент нав синаш участкасида Давлат нав синовидан ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига 2018 йилдан киритилган.


Qaytish