Абдикаюмов Зайнилабиддин Абдивохидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Абдикаюмов Зайнилабиддин Абдивохидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гилос учун кучсиз ўсувчи пайвандтаглар танлаш ва пайвандлаш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx136.

Илмий раҳбар: Буриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гилос ўсимлигининг кучсиз ўсувчи пайвандтагларини танлаш ва интенсив типдаги боғ барпо қилишга мўлжалланган кўчат етиштириш учун пайвандлаш технологиясининг самарадорлигини илмий асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистонга гилоснинг «САВ 6Р», «Maxma Delbard-14», «Colt», «Крымский-5» ва «ВСЛ-2» каби хорижий пайвандтаглар интродукцияси ва уларнинг маҳаллий тупроқ-иқлими шароитида ўсиш кучи аниқланган;

гилоснинг янги «Шубинка олчаси», «САВ 6Р», «Colt», «Крымский-5» ва «ВСЛ-2» пайвандтагларини яшил қаламчасидан кўпайтиришнинг самарали усули ишлаб чиқилган;

пайвандуст куртаклар тутиш сифатининг тупроқни мақбул чегаравий нам сиғимига (r=0,97) ҳамда пайванд қилишнинг мўътадил муддатларига (r=0,93) боғлиқлиги аниқланган;

янги пайвандтагларнинг интеркаляр (оралиқ) қўйилмасидан фойдаланган ҳолда кучсиз ўсувчи гилос кўчатлари етиштиришнинг янги усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

Гилоснинг кучсиз ўсувчи пайвандтагларини танлаш ва пайвандлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Интенсив гилос боғларига шакл бериш» тавсияномаси ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 02/22-617-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчилик фермер хўжаликларида қўлланилиши натижасида гилос боғларида анъанавий шакл бериш усулидагига нисбатан дарахтларнинг бўйини икки баробар қисқартиришга эришилган;

Тошкент давлат аграр университети ишлаб чиқариш тажриба станцияси ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Фарғона тажриба станциясида «САВ 6Р», «Maxma Delbard-14», «Colt», «Крымский-5» ва «ВСЛ-2» каби хорижий пайвандтагларнинг она кўчатзори барпо этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 02/22-617-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу пайвандтагларни республикамизнинг ўзида қаламча усулида кўпайтириш имкониятини яратишга эришилган;

гилоснинг кучсиз ўсувчи пайвандтагларини яшил қаламчаларидан кўпайтириш, мақбул муддатларда куртак пайванд қилиш ҳамда интеркаляр (оралиқ) қўйилмадан фойдаланиш асосида кучсиз ўсувчи гилос кўчатларини етиштириш технологиялари 2016–2017 йилларда Фарғона вилоятида 1,85 гектар, Тошкент вилоятида 2,25 гектар, жами 4,1 гектар боғдорчилик фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 02/22-617-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжаликларида гилос кўчатларининг ўсиш кучини 2 мартагача қисқаришига, майдон бирлигида пайвандтаг материалини етиштириш ҳажмини анъанавий усулларга нисбатан 3–5 мартагача оширишга ҳамда пайванд қилинган куртакларнинг тутиш сифатини яхшилашга эришилган.


Qaytish