OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Файзиматов Шухрат Нумановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2017

Файзиматов Шухрат Нумановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Файзиматов Шухрат Нумановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аэродинамик ҳаракат таъсирида машинасозлик корхоналаридаги технологик жиҳозларни автоматлаштириш концепциялари ва методологияси», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т32.

Илмий маслаҳатчи: Мамаджанов Алишер Мамаджанович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.N.03.02.

Расмий оппонентлар: Турсунов Бахтиёр Мухаммеджанович, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Марахимов Авазбек Рахимович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда аэродинамик ҳаракатдаги автоматлаштирилган технологик жиҳозларни лойиҳалаш ва яратишнинг илмий-назарий асосларини ривожлантиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аэродинамик ҳаракатлар асосида автоматлаштирилган технологик жиҳозларнинг лойиҳалаш ва пардозловчи-якунловчи усули ишлаб чиқилган;

аэродинамик ҳаракат таъсирида автоматлаштирилган технологик жиҳозларда ишлов берилаётган юзани шакллантириш жараёнининг боришини энг мақбул шароити аниқланган, ишлов бериладиган деталнинг физик-механик хоссалари ва чиқиш характеристикалари ўртасидаги боғланиш ўрнатилган;

вертикал ҳамда горизонтал ўқ бўйича тешикларга парчин мих ўрнатувчи, майда донадор буюмларни узатиш ва уларни тармоқлар бўйича тарқатадиган автоматлаштирилган ускуналар конструкцияси ишлаб чиқилган;

аэродинамик эффект асосида автоматлаштирилган технологик жиҳозларни лойиҳалаш деталларни ички юзаларига ишлов берувчи технологияси яратилган;

айланма ҳавода ишлов берилаётган юзага кучли таъсир остида қувурдаги шарнинг кинематик ҳаракатини ҳисоблашдаги асосий боғлиқликлар, реал ва дефект қатлам мавжуд ҳолат учун шарнинг юза қатлами билан туташувида ҳосил бўладиган контакт кучланишлар аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аэродинамик ҳаракат таъсирида машинасозлик корхоналаридаги технологик жиҳозларни автоматлаштириш концепциялари ва методологияси бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

аэродинамик ҳодисалар асосида цилиндрсимон деталларга пардозловчи-мустаҳкамловчи ишлов бериш қурилмалари конструкцияси «Farg‘onaazot» АЖга жорий қилинган («O‘zkimyosanoat» АЖнинг 2017 йил 8 августдаги 01-4216/П-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини қўллаш меҳнат сарфини 15% га камайиш имконини яратган;

аэродинамик пардозловчи-якунловчи усули, алгоритми ва контакт кучланишларини аниқловчи дастурий воситаси Farg‘onaazot» АЖга жорий қилинган («O‘zkimyosanoat» АЖнинг 2017 йил 8 августдаги 01-4216/П-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини қўллаш жараёнида унумдорликни 4–5 мартага ошириш имконини берган;

гидроцилиндр ва втулкалар учун пардозловчи қурилма Farg‘onaazot» АЖга жорий қилинган («O‘zkimyosanoat» АЖнинг 2017 йил 8 августдаги 01-4216/П-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини қўллаш бошқа турдаги деталларга ишлов бериш имконини берган.