OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нафасов Дониёр Бахтиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимоясиҳақида эълон
 
14 noy 2017

Нафасов Дониёр Бахтиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимоясиҳақида эълон

Нафасов Дониёр Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt78.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклар рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тижорат банкларининг активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун мажбурий захираларни Марказий банкдаги махсус депозит ҳисоб рақамларда сақлаш тартиби халқаро амалиётдаги тажрибалар асосида такомиллаштирилган;

банкларнинг жалб қилинган молиявий ресурслари таркибида узоқ муддатли молиявий ресурслар ҳажмини ошириш орқали ликвидлилик ва мажбурият рискининг хавфсиз чегарасини таъминлаш юзасидан тавсиялар шакллантирилган;

аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабини қондириш ва уларнинг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали банкларнинг молиявий жиҳатдан барқарор ресурсларни жалб этиш асосида риск даражасини пасайтириш усули асосланган;

банк рискларини бошқаришда хорижий мамлакатлар амалиётида қўлланилаётган илғор тажрибалар, хусусан, «стресс-тест» усулини банкларда жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тижорат банклари рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

тижорат банкларининг активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларини қоплаш учун мажбурий захираларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги депозит ҳисобрақамларида сақлаш механизмини бекор қилиш таклифи «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) киритилган (Марказий банкнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 17-22/1096-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тижорат банклари ресурс базасининг мустаҳкамланишига ҳамда даромад манбаининг ошишига хизмат қилган;

банк мажбуриятлари таркибида узоқ муддатли молиявий ресурслар ҳажмини ошириш орқали ликвидлилик рискини тартибга солиш тўғрисидаги таклифи «Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) киритилган (Марказий банкнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 17-22/1096-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мамлакатимиз тижорат банкларининг ликвидлилик рискидан кўриладиган эҳтимолий зарарларни қисқартириш имконияти яратилган;

аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабларини қондириш орқали ликвидлилик рискини тўлиқ бартараф этиш ҳақидаги таклифи «Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2912, 2017 йил 16 август) киритилган (Марказий банкнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 17-22/1096-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши аҳолининг нақд пулга бўлган талабини қондиришга ҳамда банкларда ликвидлилик рискини 0,2 фоизга пасайтириш имконини берган;

банк тизимида рискларни бошқаришдаги «стресс-тест» усулидан фойдаланиш борасидаги таклифи тижорат банкларининг ички тартибларига киритилган (Марказий банкнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 17-22/1096-сон маълумотномаси). Натижада ушбу банкларнинг рискка тортилган активлар бўйича йўқотишлар босқичма-босқич пасайишига ва банк фойдаси ортишига эришилган;

тижорат банклари рискларини бошқариш юзасидан таклифлар очиқ акциядорлик тижорат банки «Агробанк» фаолиятига жорий қилинган (ОАТБ «Агробанк»нинг 2012 йил 22 мартдаги маълумотномаси). Натижада тижорат банкининг муаммоли активлар салмоғини камайтирилиши ҳисобига улар бўйича йўқотилиши мумкин бўлган захира харажатларини 5% га тежашга эришилган;

тижорат банклари рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар хусусий акциядорлик банки «Трастбанк» фаолиятига жорий қилинган (ХАБ «Трастбанк»нинг 2017 йил 10 февралдаги 01/2-801-сон маълумотномаси). Натижада банк фаолиятида учрайдиган рисклар бўйича йўқотишларнинг олди олинган ва даромад келтирадиган активлар ҳажмини ошириш орқали фоизли даромадлари 26% га ортган.