OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Миррахимова Танзила Ахроровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2017

Миррахимова Танзила Ахроровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Миррахимова Танзила Ахроровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиканли артишок (Cynara scolymus L.) хомашёси ва қуруқ экстрактини стандартлаш», 15.00.02–Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Far6.

Илмий раҳбар: Юнусходжаев Ахматходжа Нигманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.

Расмий оппонентлар: Таджиев Мансур Азизович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Арипова Салима Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда етиштирилаётган тиканли артишок хомашёси ва унинг асосида яратилган ўт ҳайдовчи таъсирга эга бўлган дори препаратининг сифат меъёрларини белгилаш ҳамда стандартлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда илк бор етиштириладиган тиканли артишок хомашёсининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари аниқланган ҳамда стандартлаштирилган;

маҳаллий тиканли артишок хомашёси асосида қуруқ экстракт олишнинг мақбул шароитлари  ҳамда унинг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган;

маҳаллий тиканли артишок хомашёси асосида олинган қуруқ экстрактнинг фармако-токсикологик хусусиятлари очиб берилган;

ўсиш ҳудуди шароитига қараб тиканли артишок кимёвий таркибининг сифат ва миқдорий жиҳатдан бир-биридан фарқланувчи аминокислоталар, экстрактив моддалар миқдори, полисахаридлар, макро- ва микроэлементлар каби таркиблари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тиканли артишок хомашёси асосида олинган қуруқ экстрактни стандартлаш ва сифат назорати усулларини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:

тиканли артишок барглари ҳамда тиканли артишок барглари қуруқ экстракти  учун корхона фармакопея мақолалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз–22175941-2998-2016 ва КФМ 42 Уз–22175941-2997-2016). Натижада тиканли артишок хомашёси ва қуруқ экстракти корхона шароитида стандартланган, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган;

тиканли артишок барглари ҳамда тиканли артишок барглари қуруқ экстракти Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган (20.12.2016 й., 01212/12/16 ва 01213/12/16). Натижада Ўзбекистонда етиштирилаётган  тиканли артишок хомашёси асосида ўт ҳайдовчи хусусиятга эга бўлган дори препарати яратилиб, ушбу дори препарати ишлаб чиқаришда импорт ўрнини босиш имконини беради.