OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нормуродов Давлат Сойибназаровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2017

Нормуродов Давлат Сойибназаровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Нормуродов Давлат Сойибназаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вируссиз картошка уруғчилигининг агробиологик асослари», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Qx18.

Илмий маслаҳатчи: Эргашев Иброҳим Тошкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети,

DSc27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Бўриев Хасан Чўтбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Раҳмонқулов Мурод Саид-Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Мамараҳимов Бунёд Икромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Сабзовотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: картошканинг вируссиз асосдаги уруғчилиги учун мос навларни танлаш, учки меристема усулида соғломлаштириш, дастлабки материал яратиш ва сифатли уруғлик материали етиштиришнинг агробиологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор картошка уруғчилигини вируссиз асосда ташкил этишнинг агробиологик омилларга таъсири аниқланган;

серҳосил, тезпишар, вирус касалликларга чидамли, бир йилда икки марта ҳосил олишга яроқли ва вируссиз асосдаги уруғчилик учун мос картошканинг «Фаровон»  ва «Фируза» навлари яратилган;

уруғлик сифатига вирус касалликларининг таъсири, уларнинг тарқалиши ва келтирадиган зарарига, нав хусусиятлари, экологик омиллар ҳамда агротехник тадбирларнинг таъсир этиши исботланган;

картошка вируссиз асосдаги уруғчилик учун дастлабки материал яратиш усуллари, учки меристема усулида соғломлаштирилган туганаклардан фойдаланиш самарадорлиги аниқланган;

маҳаллий фитоценозда вирус ташувчи ҳашаротларнинг ривожланиш динамикаси, тур таркиби ва трансмиссион хусусиятлари асосида картошка вируссиз уруғчилигида соғлом ўсимликларни қайтадан вируслар билан зарарланишини олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилган;

бирламчи уруғчилик питомникларида учки меристема усулида соғломлаштирилган туганакларнинг кўпайиш коэффициентини оширилган ва вируссиз асосдаги уруғчилик тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Картошканинг вируссиз асосдаги уруғчилигининг агробиологик асосларини яратиш бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида:

вирус касалликларига чидамли, тезпишар, серҳосил ва бир йилда икки марта ҳосил олишга яроқли картошканинг янги «Фаровон», «Фируза», «Улуғбек» ва «Гўзал» навлари яратилган. Картошканинг янгидан яратилган  «Фаровон» ва «Фируза» навлари Давлат нав синовига топширилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2017 йил 13 мартдаги 53/4-144-сон ва 2017 йил 10 июлдаги 53/4-306-сон маълумотномалари). Ушбу навлардан сабзавотчилик фермер хўжаликларида гектаридан ўртача 2,2–5,9 тоннагача қўшимча картошка ҳосили олишга эришилган.

уруғлик картошка репродукциялари эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида яратилган бирламчи уруғчилик технологияси 2012–2016 йилларда Самарқанд вилоятининг Ургут, Тайлоқ, Жомбой ва Булунғур туманлари сабзавотчилик фермер хўжаликларида 144 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 15 августдаги 02/22-424-сон маълумотномаси). Бунда картошкачилик бўйича уруғ етиштирувчи хўжаликларда сифатли, унувчанлиги юқори бўлган ва вирусларга чидамли генератив уруғлик картошка ҳосили етиштиришга эришилган.