OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Маткаримов Зайнобиддин Турдалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 noy 2017

Маткаримов Зайнобиддин Турдалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Маткаримов Зайнобиддин Турдалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида керамик сирт кошинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15–Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T33.

Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Искандарова Мастура Искандаровна, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Ниғматулла Хамидович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: «Физика-Қуёш» илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида керамик материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий хомашёлар ва саноат чиқиндилари асосида тезкор куйдириш шароитида олинган керамик кошинларнинг физик-механик хоссаларига компонентларнинг таъсири аниқланган;

керамик масса таркибларини сополакда фаза ва структура ҳосил бўлиш жараёнини тезлашишига компонентларнинг таъсири исботланган;

бир марталик пол кошинларини куйдириш шароитига асосланган ишлаб чиқилган технологик параметрларда фаза таркиблари ҳосил бўлишида талаб этилган хоссалар аниқланган;

маҳаллий хомашёлар асосида сирт ҳамда пол кошинлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий хомашёлар ва саноат чиқиндилари асосида тезкор куйдириш шароитида ишлаб чиқилган керамик масса  таркиблар ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ички сирт ва пол кошинлар олиш учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёларни қайта ишлаш технологиялари «ART GLOSS GALLERY» қўшма корхонасига жорий қилинган («Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг 2017 йил 7 февралдаги МА-01/03-411-сон маълумотномаси). Натижалар ички сирт ва пол кошинлар ишлаб чиқариш унумдорлигини 20%га оширишга имкон берган;

маҳаллий хомашёлар асосида олинган масса таркиблар «Ўзқурилишматериаллари» АЖ тасарруфидаги керамик кошинлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга жорий этилган («Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг 2017 йил 7 февралдаги МА-01/03-411-сон маълумотномаси). Натижада керамик кошинларнинг физик-механик хоссаларини яхшилашга, кошиннинг пишиш температурасини 40Сога пасайтириб, ишлаб чиқариш самарадорлигини мавжуд технологияга нисбатан 18–22%га ошириш имконини берган;

яратилган таркиб асосидаги керамик кошинлар олиш технологияси «ART GLOSS GALLERY» қўшма корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг 2017 йил 7 февралдаги МА-01/03-411-сон маълумотномаси). Натижада юқори сифатли, рақобатбардош ва импорт ўрнини боса оладиган сирт ва пол кошинлар олиш имконини берган.