OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мансуров Абдулло Маъруфовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 noy 2017

Мансуров Абдулло Маъруфовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мансуров Абдулло Маъруфовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мақбул такрорий экин турларини тупроқ унумдорлиги ва кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири(Андижон вилояти оч тусли бўз тупроқлар мисолида)», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx70.

Илмий раҳбар: Телляев Рихсивой Шомахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Ўразматов Назир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Қарабаев Икрам Тўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экин турларини танлаш, етиштириш ва уларни қайта экилган уруғлик кузги буғдой ҳосилдорлиги ҳамда дон сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор янги деҳқончилик тизимида Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида навбатлаб экишнинг ғаллачилик гуруҳи такомиллаштирилган;

мақбул такрорий экинлар танланиб, экиш муддати ва меъёрлари аниқланган;

танланган мақбул такрорий экин турларини етиштириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва кузги буғдой ҳосилдорлигини ошириш агротехнологияси ишлаб чиқилган;

кузги буғдойдан кейин уруғлик ғалла етиштиришнинг мақбул агротехнологик имкониятлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида мақбул такрорий экин турларини танлаш, кўчат қалинлиги ва экиш муддатларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

кузги буғдой ва такрорий экинларни етиштириш бўйича «Бошоқли дон экинлари навдор уруғлик майдонларида апробация ўтказиш ҳамда расмийлаштириш», «Экишга тавсия этилган кузги буғдой навларининг тавсифи ҳамда уларни етиштириш агротехнологияси бўйича тавсиянома» ҳамда «Суғориладиган ерларнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар» тавсияномалар ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 02/20-335-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномалар Андижон вилояти шароитида деҳқон ва фермер хўжаликларида мақбул кузги такрорий экин турларини танлаш ва етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;

Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида деҳқон фермер хўжаликларига такрорий экин турларининг мақбул экиш муддати ва меъёрлари Избоскан ва Пахтаобод туманларида жами 210 гектардан ортиқ майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 02/20-335-сон маълумотномаси). Буннинг натижасида кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида экилган маккажўхорини гектарига 80 минг туп сақланганда рентабеллик даражаси 62,9 фоизни, тариқ экинининг гектарига 2,5 млн. экилганда рентабеллик 42,3 фоизни, мош экини гектарига 100 минг туп экилганда рентабеллик даражаси 39,9 фоизни ташкил этган.