OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдурахманов Убайдулла Зулфиқоровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 noy 2017

Абдурахманов Убайдулла Зулфиқоровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдурахманов Убайдулла Зулфиқоровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза навлари кўсакларининг физиологик етилишига дефолиантлар таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx33.

Илмий раҳбар: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедов Джамалхан Ходжаханович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Юлдашов Мурод Хударгонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта толали ғўза навлари кўсакларининг физиологик ва биокимёвий жараёнларига дефолиантларнинг таъсирини аниқлаш ҳамда уларни қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ўрта толали ғўза навлари кўсакларининг ривожланиш даврида кечадиган физиологик ва биокимёвий жараёнлар навларнинг биологик хусусиятига боғлиқлиги аниқланган;

ўрта толали ғўза навлари кўсакларининг физиологик пишиб етилишига боғлиқ ҳолда «СуюқХМД», «Авгурон-экстра» (360 г/л тидиазурон – 180 г/л диурон) ва «Садаф» (хлорат асосли туз) дефолиантларининг таъсири аниқланган;

кўсакларнинг шаклланиши ва толанинг таркибий қисмлари, жумладан намлиги, кул, целлюлоза миқдори ҳамда унинг занжирланиш даражасига дефолиантларнинг таъсири аниқланган;

ғўза барглари тўкилиши, кўсаклар очилиши, бир дона кўсакдаги пахта вазни, пахта ҳосили ва биринчи терим салмоғи ҳамда пахта толаси сифатига дефолиантларнинг таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ғўза кўсакларининг физиологик етилишини инобатга олган ҳолда дефолиантларни қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

кўсакларнинг физиологик етилишига қараб дефолиантларни қўллаш борасида «Ғўза дефолиациясини сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 8 ноябрдаги 02/20-577-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикада пахта етиштирувчи фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;

ғўза кўсакларининг физиологик етилишини инобатга олган ҳолда дефолиантларни қўллаш технологияси Тошкент вилояти фермер хўжаликлари пахта майдонларининг 5800 гектарига жорий этилган. (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 8 ноябрдаги 02/20-577-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида дефолиациядан самарали фойдаланилиб, кўсаклар очилиши 22,3–24,2 фоизга, биринчи терим салмоғи 15–22 фоизга, пахта ҳосилдорлиги гектарига 1,5–3,0 центнерга ошган ва дефолиация ҳисобига иқтисодий самарадорлик гектарига 100–160 минг сўмни ташкил этган.