OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бахадиров Кудратхон Гайратовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 okt 2017

Бахадиров Кудратхон Гайратовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бахадиров Кудратхон Гайратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Листли металларни совуқ прокатлаш жараёнини такомиллаштириш», 05.02.01– Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1PhD/T69.

Илмий раҳбар: Сайдахмедов Равшан Халходжаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/Т.03.04.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Саъдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Руфат Гулямович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: совуқ ҳолда листли металларни прокатлашни такомиллаштириш асосида энергиятежамкор технологияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

совуқ ҳолда симметрик прокатлаш қурилмасининг технологик параметрларини ҳисоблаш орқали прокатлашнинг самарали технологияси ва конструкцияси ишлаб чиқилган;

мавжуд прокатлаш технологиясини такомиллаштириш билан янги энергиятежамкор симметрик прокатлаш технологияси ишлаб чиқилган;

янги энергиятежамкор симметрик прокатлаш технологияси асосида олинган листли мис ва унинг қотишмаларини термик ишлаш технологияси ишлаб чиқилган;

мис полосасини прокатлашдан кейин термик ишлов беришнинг янги режимлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Листли металларни совуқ ҳолда прокатлаш жараёнини такомиллаштириш асосида сарф этиладиган энергия сарфини камайтиришга йўналтирилган илмий изланишлар натижаси асосида:

совуқ ҳолда прокатланган мис ва унинг қотишмаларини термик ишлаш технологияси «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖга жорий этилган («Ўзметкомбинат» АЖнинг 2017 йил 9 февралдаги 07/00-18/7-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш натижасида прокатлаш ўтимлар сонини 7 дан 5 гача камайтириш имконини берган;

қуйма усулида олинган полоса шаклидаги металларни прокатлашда листли металларга сарфланаётган энергиятежамкор технологияси «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖга жорий этилган («Ўзметкомбинат» АЖнинг 2017 йил 9 февралдаги 07/00-18/7-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш, янги ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланилиши энергия сарфини 5–7% га тежаш ва ҳар бир ўтишдаги ишчи валга тушадиган босимни 3% га камайтириш имконини берган.