OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каримов Фарход Эркиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 okt 2017

Каримов Фарход Эркиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каримов Фарход Эркиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яқин Шарқ давлатларидаги этносиёсий жараёнларнинг минтақа хавфсизлигига таъсири», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Siyos5.

Илмий раҳбар: Саидолимов Саидхон Талъат ўғли, сиёсий фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, Dsc29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар:Мунавваров Зохидилло Иномхўжаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор;Ғафуров Сарвар Мирзарасулович,сиёсий фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Яқин Шарқдаги этносиёсий муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, ташқи ва ички омилларининг минтақа хавфсизлигига таъсирини очиб бериш, уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

этносиёсий омил хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг муҳим категорияси экани назарий-методологик жиҳатдан очиб берилган;

Яқин Шарқдаги этносиёсий муаммоларни тартибга солиш борасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни этник озчиликка нисбатан умумий таърифнинг киритилиши ҳамда унинг сиёсий-ҳуқуқий мақоми белгилаб берилиши орқали такомиллаштириш зарурияти асослаб берилган;

Яқин Шарқ давлатларидаги этник озчиликнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини адолатли таъминлаш, уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва миллий хусусиятини сақлаб қолишга зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш этник кўпчилик ва озчилик манфаатлари мувозанатини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида кўрсатилган;

Яқин Шарқдаги этносиёсий муаммоларни ҳал этишда минтақа давлатларининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари Лигаси ташкилотлари доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, уларнинг мазкур муаммолар ечими юзасидан қараш ва ёндашувларини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Яқин Шарқ давлатларидаги этносиёсий муаммоларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:

Яқин Шарқдаги этносиёсий муаммоларни ҳал этишда минтақа давлатларининг ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти доирасида ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2016 йил 16 июндаги 01/321-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижалари ва хулосалар этник можароларнинг таснифи ва кўринишлари, этник ва диний конфессионал тартиб тамойилнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида янги ғоя ва таклифлар ишлаб чиқиш имкониятини яратган;

этносиёсий муносабатларни тартибга солиш, этник муаммоларни ҳал қилиш борасида қабул қилинган халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш зарурлиги юзасидан диссертация ишида келтирилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида бир қатор таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2016 йил 16 июндаги 01/321-сон маълумотномаси). Уларда, жумладан, халқаро меъёрий ҳужжатларни этник гуруҳларнинг ҳуқуқий ва сиёсий мақомини аниқлаш орқали такомиллаштириш зарурияти илмий асослаб берилган;

Яқин Шарқ халқлари сиёсий маданиятининг шаклланишида эркинлик ғоялари ва минтақадаги этносиёсий муносабатларнинг хусусиятларига оид фикр-мулоҳазалар, концептуал ғоя ва хулосалардан давлат илмий-техника дастури доирасида 2007–2011 йилларда бажарилган Ф8-042 рақамли “Шарқ ва Ғарб ижтимоий тафаккурида эркинлик ғояси такомили: муштараклик ва ўзига хослик” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳа ҳамда грант доирасида чоп этилган монографияларда фойдаланилган (ФТМРҚнинг 2016 йил 7 октябрдаги ФТК-03-13/661-сон маълумотномаси). Этносиёсий муаммоларнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига оид назарий хулосалар Шарқ ижтимоий тафаккурида ўзликни англаш ва эркинлик тушунчасининг моҳиятини очиб беришда хизмат қилган.