OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ниёзов Хаким Бакоевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 okt 2017

Ниёзов Хаким Бакоевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ниёзов Хаким Бакоевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида оёқларнинг дистал қисми артропатияси», 16.00.02–Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (ветеринария фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/V7.

Илмий маслаҳатчи: Дилмуродов Насриддин Бабақулович, ветеринария фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx/V.12.02.

Расмий оппонентлар: Норбоев Қурбон Норбоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ильясов Азиз Саидмуродович, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қорамол ва отлардабўғимнинг сурункали асептик яллиғланишлари этиологиясининг минтақавий хусусиятларини, патогенези ва диагностикаси ҳамда касалликни даволаш ва олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республиканинг фермер хўжаликлари шароитида ҳайвонлар бўғимларини асептик яллиғланишларининг турлари, этиологияси ва уларнинг токсико-аллергик характердаги мураккаб патология тарзида кечиши аниқланган;

қорамолларда сурункали фибринозли синовитга токсико-аллергик омиллар, отларда сурункали периартикуляр фиброзитга шикастланишлар сабаб бўлиши аниқланган;

ҳайвонларда бўғимларни йирингсиз яллиғланишларини даволашда неон-гелий лазер нури билан нурлантирилган аутоқон ва хондролонни қўллашдан иборат даволаш усули ишлаб чиқилган;

қорамол ва отларнинг бўғимларида учрайдиган асептик яллиғланишларни даволашда анъанавий усулларга қўшимча равишда лазер нури билан нурлантирилган аутоқон ва хондролонни қўллашга асосланган этиопатогенетик даволаш усули такомиллаштирилган;

қорамол ва отларда бўғимнинг йирингсиз яллиғланишларини олдини олишда юқори самарадорликни таъминлайдиган гуруҳли профилактик мажмуа ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида оёқларнинг дистал қисми артропатияси бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

отларда бўғимнинг йирингсиз яллиғланишларини даволаш ва олдини олишда неон-гелий лазер нури билан нурлантирилган аутоқон ва хондролонни қўллашдан иборат даволаш-профилактик мажмуа республикамизнинг Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари йилқичилик хўжаликларига жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 31 августдаги 02/12-195-сон маълумотномаси). Бунда отларда гўшт маҳсулдорлиги 9,7 фоизга ошган, бир бош от ҳисобига самарадорлик ўртача 93 минг сўмни ташкил этган;

сигирларда учрайдиган бўғимнинг йирингсиз яллиғланишларини даволаш ва олдини олишда неон-гелий лазер нури билан нурлантирилган аутоқон, хондролон ва Азкамар бентонитини қўллашга асосланган такомиллашган этиопатогенетик даволаш ва гуруҳли олдини олиш усуллари Бухоро ва Самарқанд вилоятлари қорамолчилик фермер хўжаликларида жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 31 августдаги 02/12-196-сон маълумотномаси). Бунда сигирлар сут маҳсулдорлиги 8,6 фоизга ошган, бир бош сигир ҳисобига самарадорлик ўртача 354,8 минг сўмни ташкил этган.