OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эшбуриев Собир Бахтиёровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 okt 2017

Эшбуриев Собир Бахтиёровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эшбуриев Собир Бахтиёровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳсулдор сигирларда витамин-минерал алмашинуви бузилишларининг этиологияси ва профилактикаси», 16.00.01–Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/V6.

Илмий маслаҳатчи: Норбоев Қурбон Норбоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx/V.12.02.

Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бобоқулович, ветеринария фанлари доктори; Ильясов Азиз Саидмуродович, биология фанлари доктори; Зиядуллаев Шухрат  Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳсулдор сигирларда витамин-минераллар алмашинуви бузилиши касалликларининг тарқалиши, сабаблари, симптом ва синдромлари, қон, сут ва катта қорин суюқлиги кўрсаткичлари ҳамда суяк тўқимасидаги ўзгаришларни аниқлаш, касалликни эрта ташхислаш ва уни профилактика қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор фермер хўжаликлари шароитида маҳсулдор сигирларда витамин-минераллар алмашинуви бузилишларининг сабаблари аниқланган, симптомлари ва қоннинг биокимёвий ўзгаришларига асосланган эрта ташхиси усуллари ишлаб чиқилган;

маҳсулдор сигирларда витамин-минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликлари пайтида қондаги ҳамда катта қорин суюқлиги кўрсаткичларидаги ўзгаришлар аниқланган;

витамин-минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликлари сут таркибидаги витаминлар ва минерал моддалар миқдорининг камайиши, суяклар минерал таркибининг ўзгариши билан кечиши аниқланган;

маҳсулдор сигирларда витамин-минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларини олдини олиш учун витамин-минераллардан иборат премикслар билан бойитилган гранула шаклидаги омухта ем ишлаб чиқилган;

сигирларда витамин ва минерал моддалар алмашинуви бузилишларини олдини олиш мақсадида гранула шаклидаги бойитилган омухта емни берилиши уларда сут маҳсулдорлигини 18–20 фоизга кўпайиши ва сервис даврини 15–20 кунга қисқаришини таъминлаши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳсулдор сигирларда витамин-минераллар алмашинуви бузилишларининг этиологияси ва профилактикаси бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

сигирларда витамин-минерал модда алмашинуви бузилишларини олдини олиш учун баланслаштирилган гранула шаклидаги бойитилган омихта ем ишлаб чиқилган ҳамда Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг қорамолчилик фермер хўжаликларига жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 7 сентябрдаги 02/15-213-сон маълумотномаси). Бунда сигирлар сут маҳсулдорлигининг ўртача 3,1–5,7 килограммга ортиши ва сервис даврининг 15–20 кунга қисқариши, бузоқларнинг туғилгандаги тана вазни ўртача 7 килограмм юқори бўлишига эришилган;

ишлаб чиқилган гуруҳли профилактик мажмуа Самарқанд ва Навоий вилоятларининг қорамолчилик фермер хўжаликлари шароитидаги сигирларда витамин-минерал алмашинуви бузилишларининг олдини олишга жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 7 сентябрдаги 02/45-212-сон маълумотномаси). Бунда бузоқларнинг алиментар анемия билан касалланишини олдини олиш, тана вазнининг кунлик ортишини 56,2 фоизга кўпайиши имкони яратилган.