OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каримов Абдурашид Мусахоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 okt 2017

Каримов Абдурашид Мусахоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каримов Абдурашид Мусахоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўсувчи Scutellaria L. туркумига мансуб тўрт тур ўсимликларнинг флавоноидлари», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/K30.

Илмий раҳбар: Ботиров Эркин Хожиакбарович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Мавлянов Саидмухтор Мақсудович, кимё фанлари доктори, профессор; Арипова Салима Фозиловна, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Scutellaria haematochlora Juz., Scutellaria immaculata Nevski & Juz., Scutellaria nepetoides Popov., Scutellaria ocellata Juz.ўсимликларидан флавоноидлар ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишини ва фармакологик хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

S. haematochlora, S. immaculata, S. nepetoides, S. ocellata ўсимликларидан 28 та флавоноид, шу жумладан, 15 та гликозид ва 13 та агликон ажратиб олинган;

ажратилган моддаларнинг 25 таси флавон, 2 таси флаванон ва 1 таси флавонолларга мансублиги аниқланган;

учта янги флавонгликозиднинг (непетозид А, иммакулозид, вогонин-7-О-b-D-глюкопиранозид) кимёвий тузилиши тасдиқланган;

кристалларнинг рентгеноструктур таҳлили амалга оширилиб, 1:1,37 стехиометрикнисбатдагивогонин: сув кристаллогидрати ҳосил бўлганлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистонда ўсувчи Scutellaria L. туркумига мансуб тўрт тур ўсимликнинг флавоноидларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ажратиб олинган ҳамда кимёвий тузилиши аниқланган флавоноид агликонлари ороксилин А ва апигениндан ФА-Ф5-Т084 рақамли «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада уларнинг мембрана фаол хоссаларини исботлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 28 августдаги ФТА-02-11/559-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ороксилин А ҳамда апигениннинг митохондрия мегапорасини ёпиқ ҳолатга олиб келиши натижасида мембрана ва ҳужайра фаолиятини барқарорлаштириш имконини берган;

Scutellaria L. турларидаги флавоноидларнинг спектрлари таҳлили натижалари 10 дан ортиқ хорижий етакчи илмий журналларда бирикмаларни идентификация қилиш ҳамда структурасини аниқлашда фойдаланилган (Arabian Journal of Chemistry, 2016, V. 9. № 3, ResearchGate, IF 1,22; Journal of the Science of Food and Agriculture, 2017, V. 97. № 2, ResearchGate, IF 2,29; Pharmacognosy Journal 2014. V. 6. № 6, ResearchGate, IF 0,94; Chemistry of Natural Compounds 2013, V. 49, №. 5, ResearchGate, IF 0,51;. Journal of Natural Products 2009. Т. 72. №6. ResearchGate, IF 3,70 ва бошқалар). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ажратиб олинган флавоноидларнинг тузилишини исботлаш имконини берган;

Scutellaria L. туркуми турларидан ажратилган флавоноидлар Самара давлат тиббиёт университетида эътироф этилган ва илмий манба сифатида фойдаланилган (Самара давлат тиббиёт университетининг (Россия Федерацияси) 2017 йил 25 сентябрдаги 1230/01-37-2867-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари дунё флорасидаги Scutellaria L. туркумининг 63 тур ўсимликлари кимёвий таркиби ва хемосистематикаси бўйича аниқ маълумотлар олиш имконини берган.