OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тухтаназаров Дилмурод Солижоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 okt 2017

Тухтаназаров Дилмурод Солижоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тухтаназаров Дилмурод Солижоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть конларини бошқаришда параметрларни башорат қилишнинг компьютер моделлари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т144.

Илмий раҳбар: Алимов Исмоилджон, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион  маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Сафаров Тошпулат, техника фанлари доктори, профессор; Бобомуродов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть конларининг ишлаб чиқиш жараёнини илмий таҳлил қилиш, оптимал бошқариш ва башоратлаш учун математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ҳамда компьютер моделларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нефть конларининг ишлаб чиқиш жараёнларини бошқариш ва параметрларини башоратлаш тизимларининг структура-функционал тузилиши такомиллаштирилган;

суюқлик фильтрацияси жараёнларини ифодаловчи икки ўлчовли математик моделларни бир ўлчовли кўринишга келтириш схемаларидан  фойдаланиб сонли ечиш усуллари ишлаб чиқилган;

нефть конларининг ишлаб чиқиш жараёнларига бошқариш масаласини қўллаш орқали янги математик модель ва ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;

конларнинг дастлабки маълумотларини қайта ишлаш орқали қудуқларнинг ишлаб чиқиш кўрсаткичини башоратлаш ва кон захирасини ҳисоблаш учун математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Нефть конларининг ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш ва кон маълумотларини қайта ишлаш бўйича яратилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуалар асосида:

нефть конларининг жорий вақтгача бўлган маълумотларини қайта ишлаш орқали қудуқларнинг ишлаб чиқиш кўрсаткичини башоратлаш ва қазиб олинадиган нефть миқдори коэффициентини ҳисоблаш мақсадида яратилган моделлар, алгоритмлар ва дастурлар “УзЛИТИНефтГаз” илмий-лойиҳалаш институти лойиҳалари асосида “Умид” ва “Южний кемачи” нефть конларига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 20 июлдаги 33-8/4722-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган дастурлар нефть конларининг ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришга кўмаклашувчи натижаларни башоратлаш орқали конлардан фойдаланиш самарадорлигини 10–20 % га ошириш имконини берган;

нефть ва газ конларининг захирасини босим тушиш моделидан фойдаланиб ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган математик модель, ҳисоблаш алгоритми ва компьютер модели “НГСЎзИМЖ” лойиҳалари асосида “Шахпахты” конига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 20 июлдаги 33-8/4722-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган компьютер модели қатламларга ажратилган табиий конларни ҳар бир қатламининг захирасини ҳисоблаш  ва бу орқали кон захираларини ҳисоблаш имконини берган.