OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бобаев Исомиддин Давроновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 okt 2017

Бобаев Исомиддин Давроновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бобаев Исомиддин Давроновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Caryophyllaceae, Lamiaceae оилаларига мансуб ўсимликлар экдистероидлари ва уларнинг модификацияси», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/К20.

Илмий маслаҳатчи: Рамазонов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фозиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова Нодира Гулямжановна, кимё фанлари доктори; Сагдуллаев Баходир Тохирович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Caryophyllaceae, Lamiaceae оиласи ўсимликларидан индивидуал экдистероидларни ажратиб олиш, уларни модификациялаб олинган янги ҳосилаларининг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Caryophyllaceae ва Lamiaceae оиласи ўсимлик янги манбаларининг 14 та туридан 34 та индивидуал экдистероидлар ажратиб олинган, уларнинг тузилиши  УБ-, ИҚ-, 1Н-, 13С- ЯМР (DEPT, HETCAR-эксперимент) спектрлар, масс-спектрометрия усулларида идентификация қилинган;

Dianthus angrenicus (Caryophyllaceae оиласи), Eremostachys baissunensis (Lamiaceae оиласи)ўсимликларининг ер устки қисмидан экдистероидлар ва иридоидларни ажратиб олиш схемаси ишлаб чиқилган ва уларнинг иммуномодулловчи, регенерацион фаоллиги аниқланган;

циастерон, туркестерон, 20-гидроксиэкдизон,2-дезокси-α-экдизонлар асосида экдистероидларнинг 43 та янги ҳосилалари синтез қилинган.

20-гидроксиэкдизоннинг 2-, 3-, 20-, 22-ҳолати бўйича гидрокси-гуруҳларини ацетил-гуруҳлар билан алмашинганда турли  даражадаги гипогликемик таъсирга эга бирикмалар олинган;

20-гидроксиэкдизонни 2-, 22-ҳолати бўйича гидрокси-гуруҳи гексансульфо-гуруҳига алмашинганда олинган бирикмаларнинг замбуруғларга қарши фаоллиги in vitro шароитидаги тажрибаларда исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Caryophyllaceae ва Lamiaceae оиласи ўсимликлари экдистероидлари бўйича олинган илмий  натижалар асосида:

қувватлантирувчи, актопротекторли ва адаптогенли фаолликка эга «Экдисилен» субстанциясининг олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (21.04.2017 й., № IAP 05395). Натижада маҳаллий хомашёдан самарали қувватлантирувчи, актопротекторли ва адаптогенли фаолликка эга бўлган доривор восита яратиш имконини берган;

иммуномодулловчи ва адаптоген фаолликка эга «Фломбаиссун» субстанциясининг олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган
(21.04.2017 й., № IAP 05396). Натижада маҳаллий самарали иммуномодулловчи ва адаптогенли доривор восита яратиш имконини берган;

Caryophyllaceae оиласига мансуб ўсимликлардан ажратиб олинган экдистероидлар, уларнинг модификацияланган ҳосилаларининг тузилиши ва биологик фаоллигига оид маълумотлардан 5 дан ортиқ хориждаги импакт-фактори (JIF) юқори илмий журналларда физик-кимёвий ва фармакологик таҳлили учун фойдаланилган (Boletin Latinoamericano y del caribe de Plantas medicinales y Aromaticas, 2012, V. 11, № 6, Research Gate, IF 0.56; Diversity, 2014, V. 6, Research Gate, IF 1.99; Asian Journal of Pharmaceutical and Clinical Research, 2017. V. 10, №4, Research Gate, IF 0.59). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўсимликлардан экдистероидларни ажратиб олиш, модификацияланган ҳосилалари тузилишини исботлаш ва фармакологик фаоллигини таққослашда фойдаланиш имконини берган.