OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Исманова Арофатхон Абдулхамидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2017

Исманова Арофатхон Абдулхамидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Исманова Арофатхон Абдулхамидовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диний экстремизм ва терроризмга қарши педагогик профилактика тизимини такомиллаштириш (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped45.

Илмий раҳбар: Қуронов Муҳаммад Қуронович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Бегматов Абдуллажон Сирожидинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори;

Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактик ишларининг ижтимоий-педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

диний экстремизм ва терроризм мафкурасига қарши курашнинг халқаро тажрибаси ижобий ютуқларини ўрганиш асосида педагогик профилактиканинг такомиллаштирилган йўналишлари ишлаб чиқилган;

диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактик ишларни такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик тизими ишлаб чиқилган;

оила, таълим муассасаси ва маҳалланинг диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий-педагогик ҳамкорлигининг самарали профилактик шакл, услуб ва воситаларининг  имкониятлари  очиб берилган;

диний экстремизмга мойил оилалар билан олиб бориладиган педагогик профилактик ишларни такомиллаштиришнинг чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида диний экстремизм ва терроризмга қарши педагогик профилактикани амалга оширишда оила-мактаб-таълим муассасаси ҳамкорлигининг самарали услублари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида диний экстремизм ва терроризмга қарши педагогик профилактика самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

диний экстремизм ва халқаро терроризм мафкурасига қарши курашнинг халқаро тажрибасини ўрганиш асосида педагогик профилактиканинг илмий асосларини такомиллаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 январдаги 3-сон (2, 3, 4, 7, 10, 12, 13, 14, 38, 39, 40, 44-бандлари) ҳамда 8 январдаги 9-сон (2, 5, 8, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 34, 47, 53-бандлари) баёнлари билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурларини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг 2016 йил 18 августдаги топшириғи билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мониторинг гуруҳи фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 ноябрдаги 08/1-250-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган давлат дастурлари ва қарорлари амалиётига жорий этилган;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактиканинг самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-тренинг дастурлари, илмий-амалий қўлланма ва воситалари ҳамда таклифлардан  касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда «Маънавият асослари» ва «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари» фанларини ўқитишда ҳамда маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 мартдаги 07/44-1-cон ва 2012 йил 21 февралдаги 32-сонли баёнларида белгиланган топшириққа асосан «Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари» махсус курси ўқитувчилари малакасини оширишда ва машғулотлар ташкил этишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 13 октябрдаги ХЗ-02/21-429-сон маълумотномаси) Натижада ўқучи-ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактик ишларнинг ижтимоий-педагогик тизими такомиллаштирилган. Мазкур таклифларнинг ёшлар ҳаётига жорий қилиниши мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшовчи ёшлар орасида диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактика самарадорлигини оширишда ижобий натижа берган.