OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Дадамьянц Наталия Гамлетовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2017

Дадамьянц Наталия Гамлетовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Дадамьянц Наталия Гамлетовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шошилинч тиббий ёрдам шароитида миядаги ўткир қон айланиши бўзилишининг нейровизуализациявий ва гемодинамик мезонлари», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib92.

Илмий маслаҳатчи: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Арзамасцева Галина Ивановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжибеков Марат Худойкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аликулова Нигора Абдукадыровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Джанелидзе И.И. номидаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий-текшириш институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик инсультнинг кечишини касалликнинг энг ўткир даврида нейровизуализация ва гемодинамика паттернларига кўра прогнозлашнинг нур ташхиси усулларини ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

КТ текширувлари маълумотларининг таҳлилига асосланиб ишемик инсультнинг ўта ўткир даврида кечишини прогнозлаш мезонлари аниқланган;

транскраниал допплерография натижалари ва атеросклеротик пиликчаларнинг «ультратовушли морфологияси»ни ўрганиш орқали ностабил атеросклеротик пиликчалар мавжудлигида ўрта мия артериясида 2,4 маротаба кўпроқ микроэмболик сигналлар қайд қилиниши кўрсатилган;

ўрта мия артериясидаги қон оқимининг максимал тезлиги 40 см/с дан пасайиши Гослинг индексининг 1,26 дан ортиқ кўтарилиши билан бирга келганда инсультнинг ўта ўткир даврининг оғир кечиши предиктори эканлиги исботланган;

отилиш фракциясининг 45% дан камайиши, юрак ичида тромботик массаларнинг мавжудлиги ҳамда миокраднинг гипо-ва акинези инсультнинг кардиоэмболик тури эканлиги аниқланган;

ички уйқу артерияси ўткир ва сурункали окклюзияларининг ультратовушли мезонлари таклиф этилган ҳамда окклюзия характери билан инсультнинг оқибати орасидаги ҳаққоний боғлиқлик аниқланган;

ИИнинг кечиши ўрта уйқу артериясининг гемодинамикаси характери ва ўта эрта даврдаги цереброваскуляр резерв кўрсаткичларига боғлиқлиги, жумладан овершут коэффициентининг 1,14 дан пастлиги цереброваскуляр резервнинг декомпенсациялашганлиги белгиси эканлиги кўрсатилган;

беморларни тромболизис учун пухта танлаб олиш имконини берувчи нур ташхиси мезонлари ишлаб чиқилган;

юрак патологияси, хусусан эмболиянинг потенциал манбалари миянинг ўрта артериялари бўйлаб гемодинамика оқимлари ва бош миядаги ишемия ўчоғининг ўлчамлари билан корреляцияланмаслиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ишемик инсультларни ташхислашни ва даволашни такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида реперфузион терапиянинг оқилона турини танлашга ва унинг самарадорлигини баҳолашга янги ёндашувлар ишлаб чиқилди. Олинган натижалар касалхона босқичини мувофиқлаштириш, томирларни инвазив визуализациялаш усулларининг қўлланиш даражасини 1,7 баробар қисқартириш, дуплексли сканерлаш ва транскраниал доплерография натижаларини ҳисобга олган ҳолда тромболизисга кўрсатмаларни пухта аниқлаштириш ҳамда беморларнинг касалхонада ётиш муддатларини бир суткага қисқартириш имконини берган;

“Окклюзион-стенотик шикастланишлар сабабли юзага келган бош мия қон айланишининг бузилишларида диагностика ва реваскуляризация операцияларининг усуллари” мавзусидаги методик тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ қилинган;.

Ишемик инсультнинг ўта ўткир даврида диагностик тадбирлар алгоритм кўринишида соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, РШТЁИМнинг Бухоро филиали қабул-диагностик бўлимида ҳамда Республика Ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий госпитали фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 31 майдаги 8Н-g/43-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши асоратлар сонини 6% дан 2,6% гача камайтириш ва даволаниш муддатини ўртача 1,1 кунга қисқартириш имконини берган.