OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Дадамов Ашот Даниловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2017

Дадамов Ашот Даниловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Дадамов Ашот Даниловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларининг эрта комплекс диагностикаси ва даволаш», 14.00.21–Стоматология ва 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib11.

Илмий маслаҳатчилар: Жилонов Абдубори Астанаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдихакимов Абдулла Нусратуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.07.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Супиев Турган Курбанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Светицкий Павел Викторович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Оғиз туби ва юз-жағ академияси (Германия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юз-жағ ва оғиз бўшлиғидаги ўсмаларни комплекс ташхислаш, даволаш ва профилактикасини яратиш ва такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

юз териси ва оғиз бўшлиғининг бошланғич саратонини аниқлаш учун нам ва юпқа цитологик препарат (PhinPrеp) олиш усули ишлаб чиқилган;

деформация коэффициентининг кўк паттерн томонга ўсишини СЭГ ва УТДГ тасдиқлайди, васкуляризациянинг ўсиши тўқима ва лимфатик тугунларда (ЛТ) беморларда скрининг ва мониторинг ўтказилган;

илк маротаба Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотда ТР53 генининг Аrg72Prо полиморф маркерини ўзбек аҳолисида Аrg72Prо гетерозигот доминирлаши аниқланган.

ўсимтали тўқима ва метастазланган лимфатик тугунларда кимёвий-нур даволашдан сўнг ҳужайранинг митотик бўлиниши, апоптоз тезлиги ва даволаш патоморфоз даражасида аниқ ўзгариш бермади; кимёвий-нур терапияси сўлакнинг ҳимоя хусусиятини пасайтиради: лейкоцитлар сонининг камайиши туфайли ривожланувчи ксеростомия ва иммуноглобулинларга олиб келган;

преканцероз ҳосилалар ва оғиз бўшлиғи саратонини люгол ва толуидин кўк сувли эритмаси ёрдамида эрта хромодиагностика тестлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларининг эрта комплекс диагностикасива даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

беморларда  атипик ҳужайраларни эрта ташхислаш ва дифференциал солиштириш мақсадида  олинган илмий натижалар «Оғиз бўшлиғи органлари, лаблар ва юз териси эпителиал хавфли ўсмалари» услубий қўлланмаси асосида  соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 сентябрдаги 8H-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма ёрдамида беморларда хавфли ўсмаларни эрта ташхислаш ва эрта даволашни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;

юз-жағ соҳасидаги юмшоқ тўқималарнинг ва лимфа тугунларида томирлар кўпайишини эрта ташхислаш мақсадида  олинган илмий натижалар «Юз-жағ хирургияси» услубий қўлланмаси асосида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 сентябрдаги 8H-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма беморларда хавфли ўсмаларни эрта ташхислаш тўқималар деформацияси коэффициентини оширишга қаратилган алгоритмлар ишлаб чиқиш  имконини берган;

юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати хавфли ўсма касалликлари сезгирлигини ошириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент стоматология институти клиник шифохонаси, Тошкент вилояти онкология диспансери, Тошкент шаҳар онкология диспансери амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 сентябрдаги 8H-д/41-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши  юз-жағ соҳаси хавфли ўсма касалликларини эрта ташхислаш натижасида кичик жарроҳлик амалиётини қўллаш асосида касалликни 13-15 фоизга камайтириш имконини берган.