OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдужабарова Зулфия Муратходжаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2017

Абдужабарова Зулфия Муратходжаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдужабарова Зулфия Муратходжаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумиймаълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбек популяциясида целиакия билан оғриган болалар ингичка ичагида иммуногенетик ва структур-функционал ўзгаришларнинг клиник аҳамияти (медикаментоз коррекциялаш)», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib58.

Илмий маслаҳатчи: Камилова Алтиной Турсунбаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Иноятова Флора Ильясовна, тиббиёт фанлари доктори профессор; Рустамов Мардонкул Рустамович, тиббиёт фанлари, доктори профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Педиатрия ва болалар хирургияси маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек популяциясига мансуб целиакияли болаларда касалликнинг клиник кечиши, ингичка ичак шиллиқ қаватидаги иммуногенетик ва структуравий-функционал ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва дифференциал даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ўзбек популяциясига мансуб болаларда целиакиянинг клиник фенотиплари ва унинг шаклланишида хавф омиллари аниқланган;

целиакия шаклига қараб ИИШҚ морфологик бузилишидаги фарқлар аниқланган. ИИШҚ гиперрегенератор, субтотал, тотал атрофияси, дистрофик, деструктив ва атрофик ўзгаришлар (Marsh бўйича II ва III босқич) касалликнинг типик шаклида, ИИШҚ хусусий бириктирувчи тўқимасининг яллиғланишининг кучайиши, пролифератив инфильтрат, ворсинкалар шиллиқости ва шиллиқ қаватларининг анчагина қалинлашуви (Marsh бўйича III ва IV босқич) атипик шаклида аниқланган;

илк бора ўзбек популяциясидаги целиакияга чалинган болаларда II синф HLA-антигенлари учрашининг тақсимланишида ўзига хос жиҳатлари, яъни DRB1, DQА1, DQВ1 аллеллари ва уларнинг DQ2 ва DQ8 гетеродимерларининг роли аниқланган. Целиакиянинг типик шакли HLAнинг DQА1 *0501, DQВ1 *0201, DRВ1 *07 ва DRВ1 *13 генотиплари, атипик шакли эса DRB1*10, DRВ1 *12 ва DQВ1 *0503 рефрактерли кечувчи целиакия эса DRB1*16 ва DQA1*0501 генотиплари билан ассоциацияланиши аниқланган;

иммун тизими бўғинлари ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши: апоптоз маркерлари миқдорининг ошиши, лимфоцитлар, ЎНО-α ва ИЛ-4 фаоллашуви аниқланган;

целиакиянинг зўрайишида иммун тизимидаги ўзгаришларнинг роли аниқланган;

целиакиянинг типик шаклида ҳамда касалликнинг рефрактерли кечишида секретор иммуноглобулин миқдорининг пасайиши ИИШҚ субатрофияси ва атрофиясини кучайтириши аниқланган;

ИИШҚ атрофияси регенерацияси ва ичакка сўрилиш жараёнларини кучайтириш имкониятини берадиган дифференциал терапия схемалари ишлаб чиқилган ва уларнинг самарадорлиги баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбек популяциясида целиакия билан оғриган болалар ингичка ичагида иммуногенетик ва структур-функционал ўзгаришларнинг клиник аҳамияти ва медикаментоз коррекциялаш бўйича олинган натижалар асосида «Ўзбек популяциясидаги болаларда целиакиянинг клиник фенотиплари» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 25 декабрдаги 8ш/256-сон маълумотномаси) ва «Ўзбек популяциясидаги болаларда целиакиянинг иммуногенетик характеристикаси» мавзусидаги услубий қўлланмалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 28 октябрдаги  8ш/156-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланмалар целиакияни эрта ташхислаш ва прогнозлаш, клиник-иммунологик кўрсаткичлар аҳамиятини аниқлашнинг услубий асосини такомиллаштиришга хизмат қилади;

целиакияга олиб келувчи хавф омиллари, эрта ташхислашнинг замонавий жиҳатлари, клиник фенотиплари ва иммуногенетик хусусиятларини аниқлаш  чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига,  жумладан РИПИАТМ клиникаси, Сирдарё ва Наманган вилоят болалар кўп тармоқли  тиббий марказлари ҳамда Олмалиқ шаҳар клиник касалхонаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 5 январдаги 8Н3-/31-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар анъанавий усулга нисбатан касалликни эрта ташхислаш, беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, мазкур касаллик билан бемор болаларнинг стационарда бўлиш даврини 3,6 кунга қисқартириш имконини беради.