OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сиддиков Патхилло Сиддиковичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2017

Сиддиков Патхилло Сиддиковичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сиддиков Патхилло Сиддиковичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий аврли газламаларни ишлаб чиқариш технологик жараёнларини ва параметрларини муқобиллаштириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т56.

Илмий маслаҳатчи: Мавлонов Тўлқин Мавлонович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSс.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Худойбердиева Дилфуза Бахрамовна, техника фанлари доктори профессор; Холиков Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори; Эргашов Махаматрасул, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий аврли газламаларни олиш технологияси ва параметрларини ишлаб чиқиш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва янги ассортимент турларини яратиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тўқув дастгоҳида аврли газламаларни ишлаб чиқаришда танда иплари таранглигининг нотекис, узилишининг юқори бўлиши сабаби, либит эни бўйича ипларининг таранглиги ҳар хил эканлиги аниқланган;

берилган хусусиятлар ва тузилишга эга бўлган аврли газламани ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган;

тандалаш барабанига ўралган иплар ўрами кесимининг геометрик шакли амалий жиҳатдан асосланган ва ўрам ҳажмини аналитик ҳисоби ишлаб чиқилган;

либит иплари таранглигини мутаносиблаштира оладиган либитлаб-тандалаш барабани яратилган;

либитни боғлашда авр ипининг таранглигини ўрнатилган ҳолатда таъминлайдиган мослама ишлаб чиқилган ва иплар таранглиги қийматини электрон тарзда қайд этиб турувчи қурилма яратилган.

янги тузилишли аврли газламалар олишнинг тукли тўқималар ва трикотаж усуллари ишлаб чиқилган;

«Хон-атлас» газламани тўқувчилик жараёнида иплар узилишини камайтиришга имкон берадиган оптимал технологик параметрлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Миллий аврли газламаларни технологик жараёнларини ва параметрларини муқобиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:

берилган хусусиятлари ва тузилишига эга бўлган аврли газлама ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги «Ёдгорлик» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2016 йил 24 ноябрдаги ДМ-27-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши миллий аврли матолар сифатини яхшилаш ва янги турларини яратиш имконини берган;

танда ипларини ўраш учун яратилган либитлаб-тандалаш барабани «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги «Ёдгорлик» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2016 йил 24 ноябрдаги ДМ-27-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланиши танда ипларининг узилишини 33% га камайтиришга, тарангликни тенглаштириш ва тўқима сифатини оширишга эришилган;

либитни боғлашда авр ипининг таранглигини ўрнатилган ҳолатда таъминлаш учун ишлаб чиқилган мослама «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги «Оби-ҳаёт» кичик корхонасида жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2016 йил 24 ноябрдаги ДМ-27-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши тўқимадаги ранг кириб кетиш нуқсонларини бартараф этиш ва тўқима сифатини 2,1% га ошириш имкониятини берган;

аврли газлама тўқиш жараёнларининг муқобиллашган технологик параметрлари «Ёдгорлик» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2016 йил 24 ноябрдаги ДМ-27-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши ишлаб чиқариш ҳажмини 12%га ошириш ва бўйланма чизиқлар ҳосил бўлиши нуқсонларини бартараф этишга имкон яратган.