OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хамидов Обиджон Хафизовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2017

Хамидов Обиджон Хафизовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хамидов Обиджон Хафизовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt35

Илмий маслаҳатчи: Ходиев Баходир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Махкамова Мамлакат Абдукадировна, иқтисодиёт  фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходир Шахриёрович,иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экотуризмнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш туризм соҳасини  стратегик ривожлантиришнинг муҳим йўналиши эканлиги асослаб берилган;

экотуризмни ривожлантиришни бошқаришнинг атроф-муҳит муҳофазаси, экотуристик хавфсизлик ва назорат стратегиялари ишлаб чиқилган;

экотуризмнинг ресурслар салоҳиятини бошқариш ҳамда самарадорлигини баҳолашнинг балли усули ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш йўналишлари тавсия этилган;

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барча категорияларининг маълум ҳудудини рекреация-экотуристик ҳудудларга ажратиш тавсия этилган, уларнинг имкониятлари ўрганилган ва ривожланиш истиқболлари белгиланган;

мамлакатимизнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида экологик туризмни ривожлантириш индекси аниқланган, экологик туризмдан олинадиган даромад ҳажмини ошириш орқали экотуризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кўпайтириш имконияти аниқланган;

экологик туризмни ривожлантиришнинг бошқариш механизмларини такомиллаштириш ва унинг миллий иқтисодиётга интеграциялаш йўналишлари асослаб берилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

бошқаришнинг стратегияси, тамойиллари ҳамда экотуризмни бошқариш жараёнларини ташкил этишни балл тизимида баҳолаш  йўналишлари “Ўзбектуризм” миллий компанияси фаолиятига жорий этилган («Ўзбектуризм» миллий компаниясининг 2016 йил 6 июндаги 01-09928-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш натижасида Угам-Чотқол миллий боғи таркибида экотуризмни бошқариш бўйича бўлим ташкил этилди, мақсадли экотуристик дастурлар ишлаб чиқилди ва миллий боғларда иқтисодий-экологик самарага эришиш йўналишлари белгиланди;

Ўзбекистон МЭТҲларининг барча категорияларида халқаро тажрибага асосан мавжуд ҳудудларнинг 10 фоизини рекреация-экотуризм зонасига ажратиш тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 22 июлдаги РФ-02/10-4389-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизнинг барча иқтисодий минтақалари ва районлари тасарруфидаги МЭТҲларда экотуризмни ривожлантиришга эришилади;

туризм хизматлар бозорини ривожлантиришнинг иқтисодий, ташкилий омилларини ўрганиш, туризм хизмати сифатини ошириш, миллий туристик корхоналар рақобатбардошлигини таъминлаш, экотуристик маҳсулотларга талабни рағбатлантиришга асос яратиш, экологик туризмни бошқаришни иқтисодий-математик моделлаштириш юзасидан билдирилган таклифлар 2007–2011 йилларда бажарилган  ОТ-7Ф-130 рақамли «Туризм хизматлар бозорининг ижтимоий-иқтисодий механизмини модернизациялаш» мавзусидаги фундаментал Давлат грантида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 8 ноябрдаги ФТК-0313/756-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар асосида миллий туризм хизматлар бозорини ривожлантиришга ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири баҳоланди,  миллий туризм корхоналари рақобатбардошлигини оширишга эришилди;

минтақа шароитида экотуристик маршрутларни ташкил этиш ва уларнинг ҳудудини кенгайтиришга оид илмий натижалардан ИТД-2-15 «Ўзбекистонда болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини комплекс ривожлантириш муаммолари» лойиҳасида (2012–2014) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 25 октябрдаги ФТК-0613/717-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа Самарқанд вилоятидаги Миронкўл ва Оҳалиқ дам олиш ҳудудларида экотуристик-рекреацион туристик салоҳиятдан кенг фойдаланиш ва хусусан болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини ривожлантиришда табиатни асраб-авайлаш, экологик маданиятни янада юксалтириш ва экотуризмни бошқариш механизмларини янада такомиллаштириш имконини берди.