OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шамсутдинова Максуда Илясовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 sen 2017

Шамсутдинова Максуда Илясовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шамсутдинова Максуда Илясовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали панкреатитлар клиник кечиши хусусиятларининг цитокин профилига боғлиқлиги ва иммунокоррекция йўллари», 14.00.36–Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib132.

Илмий маслаҳатчи: Зокирходжаев Шерзод Яхъяевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент  тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.

Расмий оппонентлар: Исмаилова Адолат Абдурахмановна, тиббиёт фанлари доктори; Аралов Нематилла Равшанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали панкреатитнинг турли клиник шакллари ривожланишида иммуногенетик механизмларни аниқлаш ва касалликни эрта ташхислаш ҳамда даволашни такомиллаштиришда иммунокоррегирловчи препаратлар ролини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор СП беморларда касалликни ривожланиш хавфи шаклланиши ва ривожланишининг иммуногенетик механизмлари аниқланган;

алкоголли ва билиар СПда асосий цитокинларнинг клиник-лаборатор синдромлар ва иммун тизим кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

СПнинг оғирлик даражаси ва клиник шаклларини дифференциал ташхислашда цитокинлар миқдорининг ўзгариши асосланган;

яллиғланишнинг асосий медиаторлари экспрессиясини чақирувчи ва меъда ости безида деструктив-яллиғли ўзгаришларни таъминловчи цитокинлар каскади генининг дисфункцияси аниқланган;

илк бор СП ва унинг асоратлари ривожланишида генлар полиморфизмининг клиник-лаборатор кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги патогенетик аҳамиятга эгалиги аниқланган;

СП оғир кечиши ва унинг асоратларини башоратлаш мезони сифатида цитокинлар ҳолати бирламчи омиллардан эканлиги исботланган;

панкреатитларни даволашнинг янги йўналиши – СПда даволаш тадбирлари комплексига комбинирланган ёндашув ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Сурункали панкреатитлар клиник кечиши хусусиятларининг цитокин профилига боғлиқлиги ва иммунокоррекция йўллари бўйича олинган натижалар асосида:

СП клиник кечиши хусусиятларининг цитокин профилига боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали панкреатитларни эрта ташхислаш ва уларни коррегирлаш усуллари» мавзусидаги услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 августаги 8н-д/16-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма СПни эрта ташхислаш ва башоратлаш, клиник кечишини аниқлаш, клиник-иммунологик кўрсаткичлар аҳамиятини аниқлашнинг услубий асосини такомиллаштиришга хизмат қилади;

СПни эрта ташхислашнинг замонавий жиҳатлари, даволаш комплексига иммунмодулирловчи терапияни киритиш чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига,  жумладан “Қибрай тиббиёт бирлашма”си ҳамда Тошкент “ООО Uzkabel shifohonasi” амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 8н-д/16-сон маълумотномаси).  Ишлаб чиқилган даво-ташхисот тадбирлари сурункали панкреатитни даволаш натижаларини яхшилаш, беморларнинг стационарда бўлиш вақтини 3 кунга қисқартириш, ремиссия даврини 3,6 марта узайтириш имконини беради. Татбиқ этилган натижалар иммунмодулатор терапия усули анъанавий усулга нисбатан даволаш самарадорлигини оширишга, беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, бир йилда сурункали панкреатит билан оғриган барча беморлар сонига нисбатан давлат бюджет маблағларини 2,7 млрд. сўмни тежаш орқали дори воситаларига эҳтиёжни камайтиришга имкон яратади.