OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ярматов Рахимбой Бахрамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 sen 2017

Ярматов Рахимбой Бахрамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ярматов Рахимбой Бахрамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped51.

Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Кулдашевич, педагогика фанлари доктори.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқувчиларда иқтидорлиликни ривожлантириш мотивацион компонентининг ўз-ўзини рағбатлашга қобилиятлилик,  эмоционал-иродавий ўз-ўзини ривожлантириш, эмоционал ўз-ўзини назорат қилиш, интеллектуал компонентнинг тадқиқотчиликка доир фаолиятни ривожлантириш ҳамда креатив компонентнинг аналитик тафаккурни ривожлантириш кўрсаткичлари аниқланган; фасилитацион таълим муҳитини яратиш асосида иқтидорли ўқувчиларни ривожлантиришнинг  ички (қизиқиш, идрок, характер, мулоқот, хотира) ва ташқи (оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги, оммавий ахборот воситалари) омиллари ҳамда интеллектуал сифатларининг мантиқий фикр юритиш, аналитик ва алтернатив фикрлаш, танқидий тафаккур мезонлари ишлаб чиқилган;

иқтидорли ўқувчиларни ижтимоийлаштиришнинг адаптив, индивидуаллик, интеграцион, ижтимоий фаолият босқичларини ҳисобга олган ҳолда  бўш вақтни самарали ташкил этиш, консультатив ва мафкуравий-профилактик технологиялари такомиллаштирилган;

бўлажак ўқитувчиларни эдвайзерлик фаолиятига тайёрлаш асосида иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантириш диагностик механизмлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:

ўқувчиларда иқтидорлиликни ривожлантиришнинг мотивацион компонентининг ўз-ўзини рағбатлашга қобилиятлилик,  эмоционал-иродавий компонентининг ўз-ўзини ривожлантириш, эмоционал ўз-ўзини назорат қилиш, интеллектуал компонентнинг тадқиқотчиликка доир фаолиятни ривожлантиришга доир илмий-назарий хулосалардан Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги «Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш тўғрисида»ги 360-сон буйруғи билан тасдиқланган низом ва механизмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 7 июлдаги 01-02/1-3-212/б-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда билимли бўлиш ва иқтидорни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик механизмлари такомиллаштирилган ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш тизимини баҳолашнинг сифат кўрсаткичлари аниқлаштирилган;

иқтидорли ўқувчиларни ижтимоийлаштиришнинг адаптив, индивидуаллик, интеграцион, ижтимоий фаолият босқичларини ҳисобга олган ҳолда  бўш вақтни самарали ташкил этиш, консультатив ва коррекцион технологияларининг дидактик таъминотини такомиллаштириш ҳамда бўлажак ўқитувчиларни эдвайзерлик фаолиятига тайёрлаш асосида иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар «Педагогик тадқиқотлар методологияси» (№237-002-2016) дарслиги мазмунига сингдирилган. Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришга доир технологик компетентлиги ҳамда эдвайзерлик фаолиятига тайёрлашнинг амалий-технологик тизими такомиллаштирилган;

иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг диагностик аппарати ва методикалари мажмуини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 декабрдаги 371-қарори билан тасдиқланган «Таълим бўйича глобал ҳамкорлик гранти» – беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳасининг 2-компонентини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 7 июлдаги 01-02/1-3-212/б-сон маълумотномаси). Натижада фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган умумий ўрта таълим муассасаларида иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва халқаро таълим грантларидаги иштирокини таъминлаш имконини берган.