OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тошпулатова Маъмурахон Исмоиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 sen 2017

Тошпулатова Маъмурахон Исмоиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тошпулатова Маъмурахон Исмоиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped73.

Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Юнусова Дилфуза Исраиловна, педагогика фанлари доктори; Диванова Муяссар, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарликни такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлиги мезонлари (рағбатлантирувчи, когнитив, жараёнли, интегратив) ривожлантирилган ва методик тайёргарлигини белгиловчи даражалар (репродуктив, продуктив, интегратив) такомиллаштирилган;

бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини оширишга қаратилган методик таъминот яратилган;

бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаш-тиришнинг концептуал, рефлексив, интегратив компонентларини ўз ичига олган механизм ишлаб чиқилган;

бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг ахборот-коммуникация ҳамда инновацион-педагогик технологияга асосланган ўқув-методик таъминоти, мультимедиали электрон таълим ресурслари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришга доир компетенциялар тизими 5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналиши бакалавриат давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган («O‘zstandart» агентлигининг 2013 йил 16 сентябрдаги 387-сон буйруғи билан тасдиқланиб, O‘zSt-2691.2013-сон рақами билан Давлат рўйхатидан ўтказилган).  Мазкур компетенциялар асосида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиши, амалда қўллай олишларини ривожлантириш ҳамда математика ўқитиш методикаси фанининг мазмунини такомиллаштириб, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш методика-сини ишлаб чиқиш орқали таълим жараёни самарадорлигини оширишга имкон берган;

тасдиқланган методика бошланғич синф ўқитувчилари учун методик қўлланмалар яратиш, нашр эттириш ҳамда дарсликларнинг мультимедиали иловаларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этишнинг 2014–2017 йилларга мўлжалланган режасига кўра ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 6 декабрдаги 01-02/1-7358-сон маълумотномаси). Методиканинг жорий этилиши бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришга, математика ўқитиш методикаси фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга, ўқувчиларнинг математика фанига бўлган қизиқишлари, ижобий муносабатлари ва ўқув фаоллигини ошириш, дарсларни инновaцион кўринишларда ташкил қилишга имкон яратган;

таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга жорий этиш таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2012 йил 27 февралдаги «Давлат идоралари ва таълим муассасаларида ахборот-коммуникaцион технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш масала-лари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғини амалга ошириш 1-иловасининг 6-банди, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон Қарорининг 1-иловаси 60–62-банд-ларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида яратилган илғор педагогик ва мультимедиа иловали методик қўлланмалар жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 декабрдаги №89-03-3775-сон маълумотномаси). Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига математика ўқитиш методикаси фанини ўқитиш самарадорлигига эришиш, ўқув жараёнида талабаларнинг математик-методик тайёргарлигини такомиллаштириш имкони яратилган.