OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Туйчиев Ғулом Нумоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 sen 2017

Туйчиев Ғулом Нумоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Туйчиев Ғулом Нумоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ягона алгоритмга асосланган функционал Лай-Месси тармоғи назарияси ва амалиёти», 05.01.05–Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc. FM3.

Илмий маслаҳатчи: Арипов Мерсаид Мирсидикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM.01.02.

Расмий оппонентлар: Утеулиев Ниетбай, физика-математика фанлари доктори, профессор; Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Касимов Надимулло Хабибуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «UNICON.UZ» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Лай-Месси тармоғи, бу тармоқга асосланган янги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чиқиш ва бардошли S-блоклар генерация қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

IDEA шифрлаш алгоритми структураси ва Лай-Месси схемасидан фойдаланган ҳолда IDEAX–Y, RFWKIDEAX–Y кўринишдаги Лай-Месси тармоқлари яратилган;

PES шифрлаш алгоритми структураси ва Лай-Месси схемасидан фойдаланган ҳолда PESX–Y, RFWKPESX–Y кўринишдаги Лай-Месси тармоқлари яратилган;

AES шифрлаш алгоритми раунд функциясини Лай-Месси тармоқларини раунд функцияси сифатида қўллаш натижасида AES–IDEAX–Y, AES–RFWKIDEAX–Y, AES–PESX–Y, AES–RFWKPESX–Y кўринишдаги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

ГОСТ 28147–89 шифрлаш алгоритмлари раунд функциясини Лай-Месси тармоқлари раунд функцияси сифатида қўллаш натижасида GOST28147–89–IDEAX–Y, GOST28147–89–RFWKIDEAX–Y, GOST28147–89–PESX–Y, GOST28147–89–RFWKPESX–Y кўринишдаги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

Ниберг конструкцияси асосида бардошли 8х8, 4х4 ўлчамли S-блоклар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

AES шифрлаш алгоритми раунд акслантиришларидан фойдаланилган ҳолда яратилган AES–IDEA32–4 шифрлаш алгоритми «UNICON.UZ» ДУК да «Himfayl» дастурий таъминотида маълумотларни шифрлаш орқали ҳимоялашда қўлланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 29 майдаги 33–8/3256–сон маълумотномаси). AES–IDEA32–4 шифрлаш алгоритмида калит узунлиги ва раундлар сонини танлаш имконияти мавжудлиги,  ихтиёрий форматдаги файлларни ҳимоялашда қўллаш шифрлаш тезлигини 17% га ошириш имконини берган;

ГОСТ 28147–89 шифрлаш алгоритми раунд акслантиришлари асосида яратилган GOST28147–89–IDEA16–2 шифрлаш алгоритмидан «UNICON.UZ» ДУК «Himfayl» тизимида ихтиёрий форматдаги файлларни хавфсизлигини таъминлаган ҳолда сақлаш учун фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 29 майдаги 33–8/3256–сон маълумотномаси). GOST28147–89–IDEA16–2 шифрлаш алгоритмларида калит узунлиги ва раундлар сонини танлаш имконияти мавжудлиги, ихтиёрий форматдаги файлларни ҳимоялашда қўллаш шифрлаш тезлигини 21% га ошириш имконини берган;

AES–PES16–1, AES–RFWKPES16–1, AES–RFWKPES32–1, AES–RFWKIDEA32–1 шифрлаш алгоритмлари етакчи хорижий журналларда (International Journal of Network Security, vol.19, No.6, pp.899–903, Nov. 2017; International Journal of Network Security, vol.19, No.6, pp.984–994, Nov. 2017; International Journal of Network Security, vol.19, No.3, pp.413–420, May 2017; Displays, vol.49, pp.116–123, Sep. 2017) симметрик алгоритмларга асосланган криптографик моделлар яратишда қўлланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши H–вектор функция характеристикаларини аниқлашга, бинар тасвирларда маълумотларни яширишга ва катта ҳажмдаги тасвирларни ҳимоялашга имкон берган.