OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турдиалиев Умид Мухтаралиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 iyul 2017

Турдиалиев Умид Мухтаралиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турдиалиев Умид Мухтаралиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бентонит гиллари қўшимчаси билан модификациялаштирилган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т3.

Илмий раҳбар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Максуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Фарғонаазот» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аммоний нитрати суюқланмасига бентонит гилларини қўшиш асосида физик-кимёвий ва истъемолчилик хусусиятлари яхшиланган модификациялаштирилган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бентонит гилларининг физик-механик хусусиятларини аниқлаш натижалари орқали уларни аммиакли селитрага модификатор сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган;

аммоний нитрати суюқланмасига дастлабки намлиги 1,0% бўлган бентонит гилларини АС : БГ = 100 : (1-1,5) нисбатда қўшиш аммиакли селитра (АС) доналар ёпишқоқлигини брусит ва магнезит каби импорт қўшимчаларида олинган селитрага нисбатан 2–3 баробар камайиши, доналар мустаҳкамлиги эса 1,5–2 баробар ортиши аниқланган;

бентонит гили қўшимчаси селитра ғовакчалари ва микроёриқларини тўлдириши, натижада селитра доналарининг анча такомиллашган ички тузилиши ва юзасини ҳосил қилиши, шу орқали доналар мустаҳкамлигини ошириши ва уларнинг ғоваклигини камайтириши исботланган;

бентонит қўшилган селитра суюқланмасини совитишда тоза селитрадан фарқли улароқ III фазага ўтмасдан тўғридан-тўғри IV®II га полиморф ўтиши ҳароратнинг ўзгаришида (25-55°С) маҳсулотни сақлаш ва ташишда унинг АС доналари бузилмасдан барқарор қолишини таъминлаши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Аммоний нитрати суюқланмасига бентонит гилларини қўшиш, кейинчалик бентонит-нитратли суюқланмани сепиш йўли билан ёпишқоқлиги бўлмаган донадор АС олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

АС нинг ёпишқоқлигини олдини олувчи магнезит қўшимчалар ўрнини босувчи маҳаллий бентонит гилларга алмаштириш технологияси «Навоиазот» АЖда амалиётга татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 21 июлдаги 03-3961/П-сон маълумотномаси). Натижада таркибида 0,5÷1,5 %-ли бентонит бўлган ёпишқоқлиги бўлмаган, яхши физик-кимёвий ва истъемолчилик хоссаларига эга бўлган АС олиш имконни берган;

магнезитни бентонитга алмаштириш йўли билан ёпишқоқлиги бўлмаган АСни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича X Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида (2017) «Фарғона азот» АЖ билан шартнома тузилган (11.05.2017 й., 259-сон рақам билан рўйхатга олинган). Натижада четдан келтирилаётган  магнезит қўшимчасини маҳаллий бентонитларга алмаштириш орқали АСнинг таннархини 7,9 баробар камайтириш имконини беради.