OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ҳазратқулова Севара Мусиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 iyul 2017

Ҳазратқулова Севара Мусиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ҳазратқулова Севара Мусиновнанинг

фалсафа доктори (PhD)диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табиий оксикислоталар N-алмашган акриламидларини радикал полимерланиши», 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К2.

Илмий раҳбар: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.FM/K/T.03.01.

Расмий оппонентлар: Рафиқов Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Кудышкин Валентин Олегович,кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оксикислоталар асосидаги мономерларни радикал полимерланиши орқали стимул-сезгир полимерлар яратиш ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор табиий оксикислоталар асосида N-алмашган ионоген функционал гуруҳли мономерлар синтез қилинган, рН- ва термосезгир, сувда эрувчан ва бўкувчан полимерлар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;

муҳит-рН ва эритманинг ион кучи каби омилларни мономерларнинг радикал полимерланишига таъсири тасдиқланган, реакция кинетикаси ҳамда механизми Кабанов ва Топчиевнинг ион жуфтлар назариясига мос келиши тасдиқланган, мономерларнинг радикал полимерланиш жараёнини бошқариш исботланган;

синтез қилинган мономерларни диэтилакриламид, N-винилпирролидон билан сополимерланиши орқали янги термосезгир полимерлар олинган ва уларнинг термосезгир хоссаларининг сополимерлар таркибини ўзгартириш орқали бошқариш мумкинлиги асосланган;

полиакриламидо-N-метилен сут кислотаси ўсимликлар ўсишининг стимулятори сифатида қўлланилиши буғдой уруғларининг униш самарадорлигига, пояларининг ривожланишига ва ҳосилдорлигига самарали таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Табиий оксикислоталар N-алмашган акриламидларнинг радикал полимерланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

сут кислотаси асосида олинган полимерлар Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Тўхтаев Комил Тўхтаевич» фермер хўжалиги амалиётига татбиқ қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 18 январдаги 03/20-92-сон маълумотномаси). Натижада сут кислотаси асосида олинган полимер буғдой уруғларининг унушини 70% дан 95% гача ва шўрланган тупроқларда ҳосил унумдорлигини 3-5% гача ошириш имконини берган;

оксикислоталар акриламидларнинг стимул-сезгир полимерларини радикал полимерланиш ёрдамида олиниши ҳамда полимерланиш жараёни Кабанов ва Топчиевлар назариясига мос келиши, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилиш, табиий ва синтетик функционал полимер олиш усулларидан ОТ-З-Ф-151 рақамли «Полимерлар биологик фаол бирикмалар ташувчиси, ингибиторлар. Дитерпеноидларнинг таъсир механизми» (ЎзМУ 2007–2011 йй.) илмий лойиҳада оксикислоталар асосида стимул-сезгир полимерларни доривор моддаларни мақсадли етказиб берадиган макромолекуляр терапевтик тизимлар олишга ва таъсир муддатини оширишга имкон берадиган тадқиқотларда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 18 январдаги ФТК-03-13/57-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқотлар натижасида янги стимул-сезгир полимерларнинг олиш шароитлари ва физик-кимёвий хусусиятлари аниқланган.