OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рўзиева Моҳичеҳра Ёқубовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 iyul 2017

Рўзиева Моҳичеҳра Ёқубовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рўзиева  Моҳичеҳра  Ёқубовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек халқ қўшиқларида  ранг символикаси», 10.00.08–Фольклоршунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil10.

Илмий раҳбар: Жўраев Маматқул, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc 27.06.2017.Fil.46.01.

Расмий оппонентлар: Шомирза Турдимов, филология фанлари доктори; Исомиддин  Ёрматов, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.   

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқ қўшиқларидаги рангларнинг рамзий-бадиий  моҳияти ва эстетик  вазифаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ранг билан боғлиқ рамзийликларнинг келиб чиқиш асослари қадимги мифологик тасаввур-тушунчалар, диний-эътиқодий қарашлар, маросим, урф-одат ва  табулар билан алоқадорлиги  аниқланган;

ўзбек халқ қўшиқларида ранглар орқали ҳаёт воқеликлари, инсон руҳий кечинмалари, замон ва маконга, маросим ва рақамларга, иримларга муносабат очиб берилган;

ранглар билан боғлиқ рамзийликларнинг турлича намоён бўлиши, ҳар бир рангнинг ўзига хос бадиий-эстетик моҳият касб этиши, лирик қонуниятлар, муайян ҳаётий ва бадиий-эстетик омиллар воситасида образлантирилиши  исботланган;

ранг билан боғлиқ рамзий образлар аниқланиб, уларни образлантиришда қўлланадиган  лингвопоэтик  воситалар  тасниф қилинган;

ранг рамзийликларининг ёзма адабиётдаги ранг рамзийликларидан маъно-моҳиятига кўра фарқли ҳамда муштарак хусусиятлари аниқлаштириб берилган;

ўзбек фольклоршунослигида илк маротаба ранг билан алоқадор рамзий образларни тадқиқ этишда руҳий таҳлил методи кенг қўлланилиб, инсон онг ости кечинмаларини бадиий образ ва тимсоллар тарзида ифодалашнинг бадиий-эстетик тамойиллари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Халқ оғзаки ижодида ранг рамзийликлари ва образлар табиатини очиб бериш жараёнидамаънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида: ўзбек фольклоридаги ранглар рамзлари моҳияти ёритиб берилган мақолалар ва монографияда айтилган  «фольклор ва ёзма адабиёт муносабати масаласига доир» фикрлардан  Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези»номли фундаментал тадқиқот лойиҳасининг «Фольклор ва ёзма адабиёт муносабати, уларнинг бир-бирига таъсири масаласини ўрганиш» қисмида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 25 январдаги ФТК-0313/78-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар халқ оғзаки ижодидаги ранг тимсолларига оид бадиий анъаналарнинг ёзма адабиётга таъсири ва фольклоризмларнинг поэтик табиатини белгиловчи ўзига хос хусусиятларини ойдинлаштиришга асос бўлган;

«Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари» мавзусидаги Ф1–ФА. 2012–1–8 рақамли фундаментал илмий лойиҳани бажаришда, хусусан, ўн олтинчи («Ёзи билан Зебо»), йигирма тўртинчи («Гулнор пари»), йигирма еттинчи («Зулфизар»), йигирма саккизинчи («Малика айёр») ва йигирма тўққизинчи («Таркибадахшон») жилдларида берилган халқ достонлари поэтик матнида қўлланилган ранг символикаси билан боғлиқ ўринларни таҳлил қилишда, халқ достонларида қўлланилган эпик от образининг мифологик асосларини ёритишда  кўк ва ола ранглар билан алоқадор халқ инончлари ҳамда улар тўғрисидаги тасаввурларнинг келиб чиқиш тарихига доир илмий қарашлар акс этган «Ўзбек фольклорида ранг символикаси» номли монографиядаги фикрлардан самарали фойдаланган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 25 январдаги ФТК-0313/78-сон  маълумотномаси). Бу эса ўзбек халқ романик эпосидаги анъанавий образларнинг тарихий асосларини мифологик тасаввурлар билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш ва давр ижтимоий муносабатларининг эпик сюжетга таъсирини кенг кўламда ёритиш имконини берган.