OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Асадов Мақсуд Ҳусеновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 iyul 2017

Асадов Мақсуд Ҳусеновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Асадов Мақсуд Ҳусеновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек мумтоз шеъриятида риндона маъно ва лирик қаҳрамон характери», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil3.

Илмий раҳбар: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.

Расмий оппонентлар: Қудратуллаев Ҳасан Эргашевич, филология фанлари доктори, профессор; Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мумтоз шеъриятимизнинг ўзига хос мавзуларидан бири бўлган риндона шеърларнинг шаклланиш омилларини аниқлаш ҳамда тарихий тараққиёти, ғоявий-бадиий олами ва лирик қаҳрамон – ринд характерининг муҳим хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

риндона шеърларнинг тараққиёт тамойиллари, образлар тизими, ғоявий-бадиий хусусиятлари, тасвир кўлами, ифода усули ва лирик қаҳрамон характери очиб берилган;

риндона шеърларнинг юзага келишида Шарқ халқларининг диний-мифологик тушунчалари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, урф-одат ва маросимлари, уларнинг бадиий ижоддаги аҳамияти ҳамда эстетик хусусиятлари исботланган;

қадимги араб ва форс-тожик шеъриятидаги хамриятларнинг ўзбек мумтоз адабиётида риндона шеърлар такомилидаги мавқеи аниқланган;

Шарқ мумтоз адабиётида, хусусан, туркий шеъриятда XV асрнинг I ярмига қадар яратилган риндона мазмундаги алоҳида мисра, байт ва шеърларнинг бадиий ўзига хослиги далилланган;

риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз адабиётидаги ифода имкониятлари, образ ва тимсоллар олами, тарихий ва бадиий хусусиятлари асосланган;

риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида фаоллашув миқёси ва даражасининг ижтимоий сабаблари, эстетик мезонлари очиб берилган;

лирик қаҳрамон дунёқараши, маънавий-ахлоқий қиёфасининг риндона шеърларнинг мазмун-моҳияти, поэтик табиати, бадиий тасвир принциплари билан боғлиқлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Риндона шеърларнинг генезиси, поэтик хусусиятлари, образлар табиати ва лирик қаҳрамон характерини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:

май, бода, шароб, чоғир поэтик тимсолларининг кўчма, мажозий маъноларининг ифода имкониятлари ва ғоявий-бадиий хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини асослаш билан боғлиқ илмий хулосалар ФА-Ф8-034 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» (2007–2011) фундаментал тадқиқот лойиҳасининг “Навоий асарлари луғати” қисмини (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 20 декабрдаги
ФТК-0313/930-сон маълумотномаси) тайёрлашда қўлланилган. Натижада уларнинг ўзбек тили лексикасининг тараққиёт тамойилларини кўрсатиб беришдаги аҳамияти илмий далиллар асосида ўз исботини топган. Риндона шеърларда қўлланган бадиий образларнинг характерли белгилари 40 тага яқин поэтик атамаларнинг шеърий матн таркибидаги метафорик – кўп қиррали маъносини изоҳлаш учун фойдаланилган. Илмий натижаларнинг жорий қилиниши Навоий ижодидаги барча сўзларни қамраб олган мукаммал «Навоий асарлари луғати»ни тузиш, шунингдек ўзбек мумтоз адабиётининг поэтик образлар табиати, риндона шеърларда қўлланган тимсол-тушунчаларнинг шоир дунёқараши, маънавий олами, лирик қаҳрамон характерининг ўзига хос хусусиятларини ёритишдаги аҳамиятини кўрсатишга хизмат қилади.